Apple’нинг 2018 йилги энг оммабоп маҳсулоти эълон қилинди – бу смартфон, планшет ё компьютер эмас...

  •   DiMaX
  •  1306
  •  06.12.2018 19:09

Apple’нинг 2018 йилги энг оммабоп маҳсулоти эълон қилинди – бу смартфон, планшет ё компьютер эмас...

Бу йил купертинолик техногигант ўзининг деярли барча туркумлардаги гаджетларини янгилади. Бироқ энг оммалашган Apple қурилмаси 2016 йилда тақдим этилган митти маҳсулоти бўлиб чиқди.

ЎҚИНГ: Apple’нинг кейинги икки йилдаги энг харидоргир гаджетлари аниқланди – бу iPhone ҳам, iPad ҳам эмас

Apple оламининг энг машҳур ва ишончли таҳлилчиси Мин-Чи Куо ўзининг ҳисоботини эълон қилди. Унга кўра, 2018 йили бутун дунё бўйлаб AirPods симсиз қулоқчини мисли кўрилмаган даражада оммалашиб кетган.

Лекин ҳали буям ҳаммаси эмас: Куо прогнозига кўра, бу аксессуар 2019 йили янада кўпроқ ёйилади. Зеро, Apple ушбу маҳсулотига эътиборни кучайтирмоқда ва унинг иккинчи авлоди ҳам тез орада тақдим этилади.

ЎҚИНГ: Apple сир тутаётган янги гаджетни тақдимотдан аввал «жонли» томоша қилинг!

Шунингдек, таҳлилчининг таъкидлашича, бошқа ишлаб чиқарувчилар ҳам оммавий тарзда буткул симсиз қулоқчинлар ишлаб чиқишга ўтишади. Бу ўзига хос трендга айланади, дейди Мин-Чи Куо.

Мазкур фикрга қўшилмай илож йўқ – айрим компаниялар аллақачон AirPods’га рақиб бўлувчи шундай қулоқчинлар тайёрлай бошлагани ҳақида кўплаб хабарлар берганмиз. Улар орасида Xiaomi, MEIZU ва Huawei каби хитойлик смартфонсозлар етакчилик қилаётир.

Дарвоқе, бизнинг Terashop.uz интернет-дўконимизда турли ишлаб чиқарувчиларнинг айрим русумлардаги қулоқчинларини 132 000 сўмдан бошланувчи нархларда харид қилиш мумин.

ЎҚИНГ: Наманганда уяли телефонлар учун аксессуарлар ишлаб чиқарилади