Apple’нинг ҳали тақдим этилмаган бешта янги маҳсулотини iOS коди «сотиб қўйди»

  •   DiMaX
  •  948
  •  06.02.2019 17:20

Apple’нинг ҳали тақдим этилмаган бешта янги маҳсулотини iOS коди «сотиб қўйди»

Куперттинолик корпорация кеча iOS 12.2 бета талқинидаги операцион тизимини синовчи дастурчилар учун тақдим қилди. Уни ўрганиб чиққан дастурчилар эса тизим кодида янги гаджетлар эслаб ўтилганига эътибор қаратишди.

ЎҚИНГ: iOS 12 ҳамда macOS Mojave ҳимоясини бузиш йўлини Google ходими кўрсатиб берди!

iOS 12.2 кодида Apple тайёрлаётган камида бешта маҳсулот эслаб ўтилган:

  • 7-авлод iPad;
  • 5-авлод iPad Mini;
  • 7-авлод iPod Touch;
  • 2-авлод AirPods;
  • Apple News Magazines сервиси.

Булар орасидан гаджетларнинг янги версиялари аввалдан кутилаётган эди. Apple News Magazines эса купертиноликларнинг навбатдаги тақдимот маросимида биз кўрадиган мутлақо янги сервис ҳисобланади.

Бу борадаги янгиликларни биз билан бирга кузатишда давом этинг.

ЎҚИНГ: Интернетда аллақачон iOS 13 тизимли қурилмалар кўпроқ «қўлга тушмоқда»

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!