Apple октябрда янги қурилмаларни тақдим қилади

Apple октябрда янги қурилмаларни тақдим қилади

DigiTimes нашрининг маълум қилишича (The Verge орқали), Apple компанияси жорий йилнинг тўртинчи чорагида янги MacBook моделларини тақдим қилиши мумкин. Хабар бундан аввал ёзда тарқатилган бир қанча миш-мишларни тасдиқлайди.

Apple июн ойида янги М2 чиплари билан жиҳозланган MacBook Air ва MacBook Pro ноутбукларини чиқарганидан кейин, Bloomberg янгиланган 14 ва 16 дюймли MacBook Pro моделлари 2023 йилгача етказиб берилиши ҳақида хабар берган эди. Маълум бўлишича, бу моделлар аввалгиларидан унчалик фарқ қилмайди, лекин улар янада кучлироқ М2 чипи билан 12 ядроли процессор ва 38 ядроли график карта билан таъминланади. Август ойида эса, ушбу моделлар ишлаб чиқариш жараёнида эканлиги ва синовдан ўтаётганлиги айтилиб, улар кузда тақдим қилиниши маълум қилинган. 

Одатда Apple ҳар октябр ойида янги қурилма тақдим қилади ва бу йил ҳам анъана катта эҳтимол билан сақланиб қолади. Бироқ компания йиллар давомида октябр қурилмаларини ўзгартириб туради: ўтган йили М1 Pro ва М1 Мах билан MacBook Pro моделлари чиқарилган эди, бу йил эса iMac ёки Маc Pro намойиш қилиниши ҳам мумкин. Шунингдек, узунқулоқ хабарларига кўра, келаётган октябрда янги iPad Pro ҳам чиқарилиши кутилмоқда.

ЎҚИНГ: iPhone 14 Pro Мах энг яхши дисплейга эга смартфон деб топилди

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!