Apple ортидан Google ҳам янги қоидаларни жорий этяпти

  •   DiMaX
  •  424
  •  08.05.2021 16:04

Apple ортидан Google ҳам янги қоидаларни жорий этяпти

Қидирув гиганти мобил дастурлар ишлаб чиқувчиларга уларнинг иловалари қандай шахсий маълумотларни тўплашларини кўрсатишини мажбурий қоида қилиб белгилади. Бу хусусда UZZOOM нашри хабар бермоқда.

ЎҚИНГ: Ушбу илова сизда ҳам бўлса, уни ҳозироқ ўчириб ташланг!

Apple’нинг ортидан Google ҳам махфийлик сиёсатини янгилайди. Келгуси йилдан бошлаб барча ишлаб чиқарувчилар ўзларининг иловалари фойдаланувчининг қандай маълумотларини тўплашини кўрсатишлари керак.

Қидирув гигантининг вакиллари бу фойдаланувчиларга иловаларнинг қандай маълумотларни қайта ишлашини ва тўплашини тушунишга ёрдам беришини айтди.

Яқинда Apple ишлаб чиқувчиларига ўз маҳсулотларини юклаб олиш ва янгилаш учун янги шартларни тақдим этган эди.

ЎҚИНГ: Ким «ўғри», ким тўғри?

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!