Apple ўз смартфонларига янги прошивка тарқатмоқда

Apple ўз смартфонларига янги прошивка тарқатмоқда

Дастурий таъминотдаги айрим муаммоларни бартараф этувчи янги прошивка iPhone'лар учун тайёр. Фойдаланувчилар янги iOS 16.0.3 тизимини юклаб олишлари мумкин.

Янгиланиш ҳажми тахминан 1ГБ бўлиб, у iPhone 14 моделларининг фойдаланувчилари дуч келиши мумкин бўлган бир нечта хатоларни тўгирлайди, шунингдек, Mail иловасидаги хатолик ҳам тузатилади.

• iPhone 14 Pro ҳамда 14 Pro Max моделларида кирувчи қўнғироқ ҳамда билдиришномалар кеч ёки умуман келмаяпти.

• Баъзи iPhone 14 моделларда Apple CarPlay орқали қўнғироқ қилинганда микрофон орқали овоз жуда паст бормоқда. 

• iPhone 14 Pro ва 14 Pro Max моделларида камера иловаси секин очилмоқда, шунингдек, бир камера режимидан иккинчи камера режимига ўтишда ҳам смартфон секин ишламоқда. 

• Mail иловасининг ишлашида ҳам муаммолар кузатилмоқда. 

Юқоридаги хатоликлар iOS 16.0.3 тизими ўрнатилиши билан йўқ бўлади.

ЎҚИНГ: Дунё миқёсида компьютерга бўлган талаб тушиб кетмоқда