Apple Pro моделдаги iPhone 14 тирқишлари орасидаги бўшлиқдан ҳам фойдаланиб қолмоқчи

Apple Pro моделдаги iPhone 14 тирқишлари орасидаги бўшлиқдан ҳам фойдаланиб қолмоқчи

Apple'нинг бўлажак iPhone 14 қаторидаги смартфонлари янгича дизайнга эга бўлиши деярли бир йилдан бери миш-миш қилиб келинмоқда. Узунқулоқ хабарлари янги авлод сериясидаги Pro моделлар Face ID ва селфи камера сенсорлари учун ётқизилган "i" шаклидаги икки хил тирқишга эга бўлишини тасдиқлайди. Бироқ, сўнгги хабарлар Apple улар орасидаги бўшлиқни "тўлдириб" қўйишини маълум қилмоқда. Бу ҳақида MacRumors ўзининг аноним манбаларига асосланиб хабар бермоқда ва буни кейинроқ Bloomberg'дан Марк Гурман ҳам тасдиқлаган.

Маълум бўлишича, iPhone 14 Pro ва iPhone 14 Pro Мах моделларида бўладиган таблетка ва юмалоқ тешик шаклидаги алоҳида ажратилган тирқишлар смартфон ёниқ турганида битта узунчоқ тирқиш кўринишига келади. Аниқроқ қилиб айтганда Apple икки тирқиш орасидаги пикселларни iOS билан туташтириши ёхуд қорайтириб қўйиши мумкин. Bloomberg'дан Марк Гурманнинг хабар беришича, тирқишларнинг алоҳида бўлиб ажралиб туриши ғалати кўринади.

Аммо, 9то5Маc'нинг хабар қилишича, бу шунчаки кўриниш учун эмас, балки, Apple бу икки тирқиш орасидаги бўшлиқдан махфийлик кўрсаткичларини - микрофон ёки видео камералар актив бўлган вақтда яшил ва апелсин ранг индикаторларни кўрсатиб туриш учун фойдаланилади. Бундан ташқари, Apple тирқишлар атрофини турли хил статус белгиларини ёки бошқа контентни жойлаштириш учун визуал равишда қорайтириши ҳам мумкин. 

Шунингдек, Apple камера иловасини ҳам қайта дизайнлаши кутилмоқда. Бунда иловадаги Flash ва Live Photo тугмаси юқорига, бошқа фотосурат ва видео созламалари эса тўғридан-тўғри дисплей кесиклари остида жойлаштирилади. Бу билан фойдаланувчилар олаётган суратлари превюсини кенгроқ экранда кўриш имконига эга бўладилар.

Албатта, буларнинг тасдиқланмаган хабарлар, лекин кўпинча тақдимот олдидан тарқатилган миш-мишлар тўғри бўлиб чиқади. Нима бўлганда ҳам, хабаларнинг тўғри ёки нотўғрилигини бир неча кундан сўнг, Apple расман iPhone 14 сериясини тақдим қилганида билиб оламиз.

ЎҚИНГ: Galaxy Z Fold4 дамини олсин — Asus компанияси 17.3 дюймли букланувчи плашетни тақдим этди

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!