Apple қанча чиранмасин, iPhone 12’лар тақдири барибир Samsung’га боғлиқ!

  •   DiMaX
  •  1030
  •  01.06.2020 16:04

Apple қанча чиранмасин, iPhone 12’лар тақдири барибир Samsung’га боғлиқ!

Купертинолик корпорация iPhone 12 туркумидаги смартфонларининг нархларини имкон қадар пастроқ қилмоқчи. Уларнинг бошланғич русумдагисини ҳатто iPhone 11’дан ҳам арзон бўлиши учун BOE Technology тақдим этган арзонроқ матрица қўлланиши ҳам айтилган.

ЎҚИНГ: Samsung Galaxy Note20'ларнинг iPhone 12'ларни ер тишлатадиган жиҳати нима бўлишини биласизми?

Лекин сўнгги маълумотларга қараганда, ўн иккинчи авлод айфонлар туркуми учун дисплейларнинг асосий қисми – нақ 80 фоизини барибир Apple’нинг «ашаддий рақиби» – Samsung етказиб берар экан. Экранларнинг қолган 20 фоизигина LG ҳамда BOE компаниялари ҳиссасига тўғри келар экан.

Шу тариқа, Apple қанчалик урингани билан, барибир смартфон бозоридаги ўз рақобатчисига боғлиқ бўлиб қоляпти. Умуман олганда, дунё бўйлаб жуда кўп миқдорда iPhone’лар сотилаётганини ҳисобга олсак, уларга экран етказиб беришдек масъулиятли ишни қисқа муддатда бошқа дисплейсозга ўтказиб ҳам бўлмайди-да!

ЎҚИНГ: Apple’нинг зиқналиги авжига чиқди: у iPhone қадоғидан муҳим аксессуарни олиб ташлаяпти!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.