Apple Watch 8 рендерлари тарқатилди

Apple Watch 8 рендерлари тарқатилди

Ўтган йили Apple ўзининг Watch 7 сериясидаги смартсоатларини тақдим қилганида улар айтилганидек текис экранларга эга бўлмаган эди. Эндиликда таниқли инсайдер ShrimpApplePro ўз Twitter саҳифасида ёзиб қолдирган хабарига қараганда текис экран Watch 8 сериясига аталган бўлиши мумкин.

"Бугун манбадан эшитдимки, Apple соати учун текис олд шиша дисплей мавжуд. Бу Apple Watch Series 8 учун олд ойна бўлиши эҳтимоли катта." дейди ShrimpApplePro ўз твитида.

Ҳозирда Apple Watch'нинг янги авлоди умумий қандай кўринишда бўлиши ёки қайси Apple Watch модели текис экранга эга бўлиши номаълум, лекин YouTuber Жон Проссер улашган суратларга қараганда Apple Watch 8 таҳминан шундай кўринишда эга бўлади.

Бу йилги Apple Watch қатори уч хил: Apple Watch 8, иккинчи авлод Apple Watch SE ва мустаҳкам чидамлиликка эга Apple Watch "Explorer Edition" моделларни ўз ичига олиши кутилмоқда ва текис экран шуларнинг бири учун қўлланиши мумкин. Таъкидлаш жоизки, Apple Watch 8 тана ҳароратини ўлчаш имконини берувчи янги сенсорга эга бўлиши айтилган эди.

ЎҚИНГ: Apple янги ақлли соати билан термометрга хайр деймиз!

 
 
 
 
Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!