Apple янги чипли ноутбуклар чиқариши кутилмоқда

Apple янги чипли ноутбуклар чиқариши кутилмоқда

Бир неча кун олдин ўтказилган Apple онлайн тадбирида янги iPhone SE 3, iPad Air 6, Mac Studio ва Studio Display тақдим қилган эди. Лекин бу ҳали ҳаммаси эмас, компания яна бир нечта янги қурилмаларни чиқариши керак.

Сўнгги берилган маълумотларга кўра Apple ўзининг навбатдаги Mac моделлари учун iPhone 13, iPhone SE 3, iPad Air 6 қурилмаларида аллақачон мавжуд бўлган А15 чипига асосланган Apple Silicon М2 чипи устида иш олиб бормоқда. 

9то5Маc нашрининг хабар беришича, Apple'нинг янги MacBook Air ва 13 дюймли MacBook Pro ноутбуклари айнан ана шу М2 чипи билан бирга чиқарилади. J413 код номи остидаги янги авлод MacBook модели бутунлай бошқа дизайнда бўлиши кутилмоқда. 

Шунингдек, Apple ҳозирги 13 дюймли MacBook Pro моделини сақлаб қолиши яъни янгисида дизайн ўзгаришлари бўлмаслиги, лекин унга ҳам М2 чипидан ўрнатилиши айтилмоқда. Қизиғи шундаки, компания J493 код номли бу моделдан "Pro" қўшимчасини олиб ташлашни ўйламоқда. Шунда бу оддийгина MacBook дея номланадиган бўлади ва ушбу номдаги қурилмалар учун кириш модели бўлади. Ана шунда янги дизайнланган MacBook Air моделининг ундан бироз қимматроқ бўлиши ҳақидаги миш-мишлар мантиққа тўғри келадиган бўлади. 

Ушбу қурилмалар қачон чиқарилиши ҳозирча номаълум, лекин Bloomberg нашрининг хабарларига таянадиган бўлсак, Apple келаётган июн ойида янги WWDC 2022 тадбирини ўтказишни режалаштирмоқда. 

ЎҚИНГ: Apple M1 Ultra чипи тақдим этилди

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!