Apple янги iPad ва янгиланган iPadOS’ни тақдим этди

  •   DiMaX
  •  875
  •  11.09.2019 10:57

Apple янги iPad ва янгиланган iPadOS’ни тақдим этди

Кеча – 10 сентябрь куни Apple кузги тақдимот маросимни ўтказганидан хабарингиз бор, тадбир видеосини мана бу ерда кўриш мумкин. Анжуманда корпорация бир қатор янги гаджетларини ва технологияларини намойиш этди.

ЎҚИНГ: Apple асосчиси ўзининг энг севимли гаджетини айтди – бу iPhone эмас!

Улардан биринчиси – еттинчи авлодга мансуб илк iPad планшетини Apple вице-президенти Грег Йосвиак тақдим этди. 10,2 дюймлик Retina дисплейи ҳамда A10 Fusion процессори билан жиҳозланган ушбу қурилма ақлли клавиатурани қўллаб-қувватлайди.

Компания таъкидлашича, илк бор iPad корпуси 100% қайта ишланган алюминийдан ясалган. Унинг нархи 329 АҚШ долларини ташкил этади.

ЎҚИНГ: «Қотиб» ишлаётган iPhone ёки iPad тезкор хотирасини тозалашнинг энг оддий ва самарали усули

Бундан ташқари, Apple аввалроқ ўз планшетлари учун алоҳида iPadOS операцион тизимини тақдим этганидан хабарингиз бор, уни қабул қилувчи моделлар ҳамда янгилаш усулини мана бу мақоламизда кўрсатганмиз. Кечаги матбуот анжуманида компания ушбу тизимнинг янгиланганини эълон қилиб, унинг имкониятларини намойиш этиб берди.

iPadOS тизимида бир вақтнинг ўзида бир нечта иловани ишга туширишнинг янги усуллари жорий этилган. Шунингдек, «тишланган олмали» планшетлар энди (тегишли портлари мавжуд бўлса) USB-сақлагичларни ҳам, SD-карталарни ҳам ўқийдиган бўлади! Яна бир янги функция – фотосуратларни бир лаҳзадаёқ Adobe Lightroom’га импорт қилиш мумкин, бунда Photos иловасини очишга зарурат бўлмайди.

Операцион тизимдаги Files иловаси ҳам қайта ишланган: Apple унда навигацияни ҳамда турли элементларнинг бошқарилишини соддалаштирган. Шунингдек, Safari браузери янгиланган – энди у турли сайтларнинг планшет версиясини автоматик тарзда юклайди.

Умуман олганда, янгиланган iPadOS тизими планшетлар туркумининг iPhone’га боғлиқлигини камайтирган ва самарадорлигини оширган. Янги iPad’лар Ўзбекистон бозорига қачон етиб келиши номаълум, аммо олдинги русумлардаги иккита Apple планшетини Terashop.uz интернет-дўконимиздан сотиб олиш мумкин.

ЎҚИНГ: iPhone ва iPad’лардаги YouTube иловасида рекламадан қутулишнинг бепул усули

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.