Apple’дан 13 йил аввал ким смартфон яратганди?

  •   DiMaX
  •  783
  •  23.12.2020 16:08

Apple’дан 13 йил аввал ким смартфон яратганди?

Ҳозирги смартфонлар даврининг бошланишини одатда Apple корпорациясининг биринчи iPhone қурилмаси билан боғлашади. Лекин IBM компанияси биринчи смартфонини ундан 13 йил олдин ишлаб чиққан, деб ёзади UZZOOM.

ЎҚИНГ: Ортга назар: Кутилмаган брендлардан ноодатий телефонлар (2-қисм)

Юмшоқ дисклар даврида Simon русумли бу телефон 16 МГц.ли процессор, 1 мегабайтлик тезкор хотира ва 160х293 пикселлик дисплей билан мақтанса бўларди.

Тўғри, $1090 лик осмонўпар нархи туфайли Simon’нинг савдоси касод бўлган. Бироқ, IBM учун зарар келтирган бўлса-да, ушбу протосмартфон рақамли технологияларда янги инқилобнинг бошланиш нуқтаси бўлган.

39 ёшли Стив Жобс ўшанда бу ғояни муносиб баҳолаб, кези келганда ишлатиш учун ён дафтарига ёзиб қўйган бўлса, ажабмас.

ЎҚИНГ: IT фактлар: сиз буларни биласизми?