АҚШ ва Хитой ярашишяпти: бож жорий қилинмайди, Huawei афв этилади, аммо...

  •   DiMaX
  •  1990
  •  29.06.2019 16:52

АҚШ ва Хитой ярашишяпти: бож жорий қилинмайди, Huawei афв этилади, аммо...

Япониянинг Осака шаҳрида 28–29 июнь кунлари «Катта йигирматалик» (G20) саммити бўлиб ўтмоқда. У ердан келаётган хабарларга кўра, АҚШ президенти Дональд Трамп ҳамда Ҳитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпин ўзаро музокара ўтказишган ва ярашишга келишиб олишган.

ЎҚИНГ: Apple хавф туғилиши билан Хитойдан «жуфтакни ростлаш»га тайёргарлик кўриб қўйди

Икки мамлакат етакчиси ўзаро зиддиятни тўхтатишга ва савдо алоқаларини давом эттиришга келишиб олишди. Лекин манбаларнинг ёзишича, бу ярашув ҳолати вақтинчалик бўлиб, ярим йилча давом этиши мумкин.

Нима бўлганда ҳам, Трамп ваъда берган: Хитойдан олиб келинадиган товарларга АҚШда энди янги савдо божлари жорий этмайди. Бироқ шу пайтгача амалга киритилган божлар ҳам бекор қилинмайди. Унинг таъкидлашича, Америка Хитой билан ҳалол савдо битимларини тузишга тайёр ва ушбу учрашув тарихга киради.

Энди ҳар икки мамлакат савдо-иқтисодий маслаҳатлашув ишларини янгилайди. Аниқ масалалар эса икки томоннинг савдо-иқтисодиёт делегациялари учрашувида тартибга солинади.

Дональд Трамп энди Америка компанияларининг Huawei билан ҳамкорлик қилишларига рухсат беришини айтган. Энди улар хитойлик техногигантга технологияларини ва гаджетлар учун бутловчи қисмларни сотишлари мумкин бўлади.

ЎҚИНГ: Huawei’ни Android’дан маҳрум этса, Google ўзи нималарни йўқотади?

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!