Арзон Galaxy A03s смартфони Geekbench’да тест топширди

  •   DiMaX
  •  1034
  •  06.07.2021 13:03

Арзон Galaxy A03s смартфони Geekbench’да тест топширди

Эсингизда бўлса, жанубий кореялик корпорация ўтган йил ноябрнинг сўнгида Galaxy A02s смартфонини тақдим этиб, сотувга чиқарган эди. Samsung энди унинг издоши – Galaxy A03s моделини тақдимотга тайёрламоқда.

ЎҚИНГ: Samsung Galaxy A02s/M02s'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз

Оммабоп бенчмарк – Geekbench сервисида аллақачон Samsung Galaxy A03s текшириб ҳам кўрилди. Мазкур смартфон SM-A037F кодли номга эга бўлиб, Android 11 операцион тизимига эга.

Маълумотлар базасида қолган қайдларга кўра, бу смартфон MediaTek Helio G35 процессорига таянади. Мазкур чипсет 2,3 ГГц.гача такт частотасида ишловчи саккизта Cortex-A53 ядросини, IMG PowerVR GE8320 график тезлатгичини ҳамда 4G/LTE стандартидаги уяли алоқа тармоқларини қўлловчи модемни ўз ичига олган.

Galaxy A03s тезкор хотираси 4 гигабайтлик ҳажмга эга. Смартфон корпусида ён қиррага ўрнатилган дактилоскопик сканер, 3,5 миллиметрлик стандарт қулоқчин тирқиши ҳамда USB Type-C порти мавжуд.

Ушбу девайс 6,5 дюймлик дисплейга ва унинг кемтигида жойлашган 5 мегапикселлик селфи-камерага эга. Уч модулли бош камерада асосий сенсор 13 мегапикселлик бўлса, қолган иккитаси 2 МПлик датчиклардир.

Samsung ушбу маҳсулотини яқин орада тақдим этиши ва арзон нархда сотувга чиқариши кутилмоқда.

ЎҚИНГ: Гигант аккумуляторли Galaxy M52 5G бенчмаркда: ҳамёнбоп смартфонда Snapdragon 888 флагмани?

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!