Арзон версиядаги Apple Watch ҳам тайёр: унинг стандарт моделдан фарқи қанақа?

  •   DiMaX
  •  656
  •  12.09.2020 10:52

Арзон версиядаги Apple Watch ҳам тайёр: унинг стандарт моделдан фарқи қанақа?

Apple корпорацияси 15 сентябрь куни, Apple Park кампусида кузги тақдимот маросимини ўтказишини эълон қилган эди. Компания мухлислари унда iPhone 12 смартфонларини кутишаётган эди, аммо...

ЎҚИНГ: 15 сентябрда iPhone 12’ларни кутиб хомтама бўлманг!

15 сентябрда намойиш қилинадиган девайслардан бири корпорация смартвочлари – Apple Watch моделларининг арзонлаштирилган версияси бўлиши мумкин. Буни тасдиқлаган машҳур инсайдер Жон Проссер (Jon Prosser) янги гаджетнинг айрим хусусиятларини ҳам эълон қилди.

Унга кўра, арзонлаштирилган ақлли соат ўз дизайнига кўра компаниянинг Apple Watch Series 4 моделига ўхшаб кетади. Apple уни ўлчамига кўра икки хил – 40 миллиметрлик ва 44 миллиметрлик версияларда тақдим этади.

Ушбу смарт-соатнинг стандарт моделлардан фарқи – унда ЭКГ датчиги ҳамда Always on Display функцияси бўлмайди. Арзон смартвочнинг ҳаракат процессори Apple M9 билан ҳам таъминланиши айтилмоқда.

Янги қурилманинг номи ҳам, нархи ҳам ҳозирча аниқ эмас, фақат 15 сентябрдаги онлайн тақдимотда намойиш этилиши айтилган, холос.

ЎҚИНГ: Қайнонасини ўлдирган келинни Apple Watch фош этди

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!