Asus ExpertBook B1 - самарадорлик учун ажойиб ноутбук

Asus ExpertBook B1 - самарадорлик учун ажойиб ноутбук

Asus ExpertBook B1 юқори унумдорлик ва чидамлилик, шунингдек, самарадорликни оширувчи функцияларни ўзида мужассам этган бизнес класс ноутбуки ҳисобланади.

У юқори тезликдаги Wi-Fi 6 симсиз модулини ўз ичига олган тўлиқ интерфейслар тўплами билан жиҳозланган, шунингдек, у овозли алоқа пайтида алоқа сифатини яхшилаш учун смарт шовқинни камайтириш функциясига эга. ExpertBook B1 - самарали иш учун замонавий ечим.

Юқори унумдорлик

ExpertBook B1 ноутбуки 11-авлод Intel Core процессори ҳамда 48ГБ гача бўлган хотирага эга Nvidia GeForce видео картаси билан жиҳозланган. Бундай техник кўрсаткичлар билан қийин вазифаларни осонгина бажариш мумкин. Симсиз тармоқларга уланиш учун ноутбукда энг сўнгги Wi-Fi 6 модули билан эксклюзив Wi-Fi Master технологияси мавжуд бўлиб, у автоматик равишда мавжуд бўлган энг яхши Wi-Fi нуқтасини танлайди.

Юқори тезлик ва катта ҳажм

Маълумотларни сақлаш учун ExpertBook ноутбукида иккита драйвер бор: бири юқори тезликни таъминловчи 1ТБ диск бўлса, иккинчиси 2ТБ хотирали қаттиқ диск. Доимий ва тезкор хотирани алмаштириш учун ноутбукнинг пастки қисмидаги бир неча винларни бўшатиш керак бўлади. Шундай қилиб, фойдаланувчи ушбу компонентларни бутун ноутбукни демонтаж қилмасдан янгилаши ёки алмаштириши мумкин.

Интелектуал ечим

Asus Smart Operation Technology юқори самарали совутиш тизими ва энергияни тежовчи хусусиятлар билан бирлаштирилди. Эксклюзив беш датчикли алгоритмлар, ақлли вентиляция ва 90 ваттли қуввлаш технологияси ҳаммаси бирлаштирилиб, процессор унумдорлигини ошириш билан бир қаторда ундаги шовқинини камайтиради. 

Ихчам ва енгил

Ноутбукнинг оғирлиги 1.75 килограммни ташкил қилади. Унинг корпуси жуда ингичка. Демак, ноутбукни олиб юриш қийинчилик туғдирмайди. 

Юпқа рамкали дисплей

NanoEdge дисплейнинг рамкалари жуда юпқа, шунинг учун кўзлар тасвирдан камроқ чалғийди. Экран олд панелнинг 90% ни эгаллайди.

Сунъий интеллект ёрдамида шовқинни бартараф қилинг

Кўпроқ одамлар видеоқўнғироқлардан фойдаланаётгани сабабли, Asus ақлли шовқинни камайтириш технологиясини ишлаб чиқди. MyAsus иловасида бу учун иккита режимдан бирини танлаш мумкин. Single-Presenter режимида тўғридан-тўғри ноутбук олдидаги одамнинг овози бегона шовқинлардан «тозаланайди», Multi-presenter режимида эса овоз турли йўналишдан келади, бу гуруҳ конференция қўнғироқлари вақтида фойдали бўлади. Speaker функцияси ҳам шовқинни худди шундай усулда бартараф этиб, аудио оқимидан овозни ажратиб олади. Шунда фойдаланувчи ўз суҳбатдошини овозини тиниқ эшита олади. 

Қўшимча жиҳозларни улаш имконияти

Бизнес ноутбуклари барча турдаги қўшимча жиҳозларни улаш имконини берувчи бир неча портларга эга бўлиши жуда муҳимдир. ExpertBook B1 моделида Thunderbolt 4, иккита USB 3.2 Ген2 ва битта USB 2.0, HDMI 2.0, Ethernet портлари ва microSD уяси мавжуд. 

Иш учун қулай ноутбук

ExpertBook B1 ноутбуки иш жойингизни тартибли бўлишига ёрдам беради. Thunderbolt 4 ва HDMI 2.0 портлари билан ноутбукни иккита 4K экранли мониторга улаш мумкин. Ноутбук экрани спектрининг кўк компонентида радиация даражасининг пастлиги сабаб ноутбукдан узоқ вақт фойдаланганда инсоннинг кўзлари шикастланмайди. Бу TÜV Rheinland сертификати билан тасдиқланган.

Барча амалларни тез бажариш имконияти 

Asus ExpertBook B1 ноутбукидаги Wi-Fi 6 симсиз модули маълумотларни 2.4 Гбит/с тезликда узатишга қодир, бу ҳар қандай вазифани тез бажаришга имкон беради. Шу билан бирга, эксклюзив Wi-Fi Master технологияси автоматик равишда энг яхши Wi-Fi уланиш нуқтасини танлаб, қаерда бўлсангиз ҳам ишончли ва барқарор алоқа билан таъминлайди.

Маълумотларни ҳимоялаш ва махфийлик

Бизнесда энг муҳим нарса маълумот ҳисобланади. Шунинг учун ExpertBook B1 ноутбуки маълумотларни ҳимоя қилиш учун тўлиқ хавфсизлик чоралари билан ҳимояланган. Ушбу хавфсизлик техникаларига Kensington блокировкаси, TPM 2.0 криптопротсессори, веб-камера тўсқичи ҳамда бармоқ изи сканери киради. 

Мустаҳкамлик

Ушбу ноутбук шунчалик мустаҳкамки, у MIL-STD-810H синовидан ўтган. Бундан ташқари, у бир қатор синовлардан ҳам муваффақиятли ўтган. Қурилма турли хил зарбаларга чидамли ҳамда экстремал ҳароратда ишлай олади. Демак, мустаҳкамлик жиҳатидан ExpertBook B1 ноутбукига тўлиқ ишониш мумкин. 

Фойдали хусусиятлар

Иш жараёнини осонлаштириш учун ExpertBook B1 ноутбукида кундалик фойдаланиш учун қулай бўлган кўплаб инновацион хусусиятлар мавжуд. Буларга ёритгичли клавиатура ва дисплейни тўлиқ 180 градусгача буклаш имконияти берувчи механизмни мисол қилиб келтириш мумкин.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!