Asus ROG Phone: геймерлар кутаётган смартфон

  •   Saroy
  •  1095
  •  01.06.2018 16:50

Asus ROG Phone: геймерлар кутаётган смартфон

Интернет-тармоқларида  Asus ROG Phone ўйин смартфонларининг бизга ҳали маълум бўлмаган жиҳатлари ҳақида хабарлар пайдо бўлди.

Манбаларда айтилишича, бўлажак геймерлар аппарати бўлган  Asus смартфони  ROG Gaming номини олади. Унга 6 дюмли кенг форматдаги AMOLED-экран ўрнатилган. Сувдан ва чанг-тўзондан ҳимояси IP68 стандарти бўйича бўлади.  Янги олинган хабарларга қараганда,  қурилма 8 гигабайтли тезкор хотирали Snapdragon 845 чипи билан жиҳозланади.

ЎҚИНГ: Asus ScreenPad панелиTouch Bar’га ўхшайдими?

Процессори худди Xiaomi Black Shark’дагига ўхшаб совутиб тургич тизимига эга.  Флеш-хотираси версиясига қараб, 128 ва 256 гигабайтли бўлади.  Аккумулятор сиғими — 4000 мАч. Қурилманинг нархи ҳақида ҳали маълум қилинмади, аммо июнь ойининг биринчи ўн кунлигида маълум бўлиши кутилмоқда. Чунки худди  шу вақтда Тайванда Computex 2018 кўргазмаси бўлиб ўтади. Кутилганидек, кўргазмада  Asus ўзининг ўйин смартфонини ҳам намойиш қилади.

У чиройли, қулай ва бежирим аппарат бўлиб, дезайни ҳам ултра замонавий бўлиши кутилмоқда. Шундай экан, унга фақат  Xiaomi Black Shark, Nubia Red Magic ва  Razer Phone аппаратлари рақобатчи бўлиши мумкин.

ЎҚИНГ: Asus Apple'ни масхара қилгани учун қораланди

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!