Атиги 10000 сўмлик тариф режасида энди 3,5 ГБ интернет, 700 дақиқа ва 200 SMS берилади!

  •   DiMaX
  •  9621
  •  30.10.2020 11:49

Атиги 10000 сўмлик тариф режасида энди 3,5 ГБ интернет, 700 дақиқа ва 200 SMS берилади!

Ucell уяли алоқа оператори аввалроқ Tas-IX ҳудуди учун тақдим этаётган интернет-тўпламларнинг нархини ўзгартирмасдан, мегабайтлари ҳажмини ошириб берган эди. Шунингдек, у «COSMO», «Active» ва «Special» тарифлар тизимлари учун янги интернет-тўпламлар жорий этяпти. Булардан ташқари...

ЎҚИНГ: Учта тариф режасида дақиқа ва МБлар лимити кўпайиб, SMS лимити ҳам қўшиляпти!

Энди эса компания талабалар учун ажойиб хушхабар улашди: «Student» тариф режасида энди янада кўпроқ интернет тақдим этилмоқда.

Ucell расмий хабарига кўра, 2020 йил 13 ноябрдан бошлаб «Student» тариф режасининг шартлари ўзгартирилади. Энди тариф режаси доирасида қуйидаги ойлик интернет лимитлари тақдим этилади:

  • 500 МБ умумий интернет-трафик,
  • 1,5 ГБ тунги интернет-трафик,
  • ижтимоий тармоқлар учун 500 МБ интернет-трафик,
  • Tas-IX учун 1 ГБ интернет-трафик.

Булардан ташқари, «Student» тариф режаси ичида мулоқот учун 500 дақиқа, Ўзбекистон бўйича сўзлашувларга 200 дақиқа, Ўзбекистон бўйича 200 SMS ҳам берилади. Ойлик абонент тўлови эса бор-йўғи 10000 сўмни ташкил қилади.

Шунингдек, яна бир хушхабар: 2020 йил 13 ноябрдан бошлаб «Student» тариф режасида 10 000 сўмга 2 ГБлик ва 15 000 сўмга 3 ГБлик махсус интернет-тўпламлар ҳам жорий этилади.

«Student» тариф режасининг ҳозирги шартлари ҳақида оператор сайтининг тегишли бўлимида батафсил маълумот берилган.

ЎҚИНГ: Шавкат Мирзиёев фармонига кўра, иккита уяли алоқа оператори хусусийлаштирилади

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.