Атиги 30 долларлик Lenovo Ego – ҳимояланган ва қуввати камида 20 кунга етувчи смарт-соат!

  •   DiMaX
  •  1090
  •  11.05.2019 16:47

Атиги 30 долларлик Lenovo Ego – ҳимояланган ва қуввати камида 20 кунга етувчи смарт-соат!

Хитойлик компания Ҳиндистонда ўтказган тадбирида Lenovo Ego русумли янги «ақлли» соатини намойиш этди. Монохром экранли ушбу аксессуарнинг асосий жиҳати – узоқ муддатли автономлигидир.

ЎҚИНГ: LG Watch W7 – битта қувват билан 100 кунгача ишловчи гибрид смарт-соат!

Ишлаб чиқарувчининг таъкидлашича, Lenovo Ego битта тўла қувват билан камида 20 кун ишлай олади. Одатий сана ва вақтни кўрсатишдан ташқари, мазкур девайс юрак уришини ҳисоблаш, уйқу фазаларини кузатиш функцияларига ҳам эга. Шунингдек, у эгасининг ҳар қандай фаоллигини қайд этиб боради – сарфланган калориялардан тортиб сузиш масофасигача.

Lenovo Ego смартфон билан боғланиш учун Bluetooth 4.0 интерфейсини қўллайди ва iOS ҳамда Android тизимли мобил қурилмалар билан келишиб ишлай олади. Бунда телефонга қўнғироқлар, SMS-хабарлар ва билдиришномалар келганида соат титрайди ва тегишли белгичани экранга чиқаради.

ЎҚИНГ: Ckyrin S10 – қуввати 4 кунга етувчи, 5 метр сув тубида ишловчи, 3G-модем ва камерага эга «ақлли» соат

Янги «ақлли» соатнинг монохром дисплейи 1.6 дюймлик ўлчамга эга бўлиб, ҳеч қачон ўчмайди. Зарбалар ва тушиб кетишлардан ҳимояланишдан ташқари, Lenovo Ego сув тубига ҳам 50 метргача туша олади. Корпусининг ўлчами 55х48х15.8 миллиметрни, вазни эса 43 граммни ташкил этади.

Lenovo Ego ҳозирча Ҳиндистонда савдога қўйилган; унинг жорий йилда Европа мамлакатлари ва АҚШ бозорига ҳам чиқарилиши ва 30 АҚШ долларига тенг нархда сотилиши айтилмоқда. Terashop.uz интернет-дўконимиздан эса 199 000 сўмдан бошланувчи нархларда турли фитнес-билагузуклар ва смарт-соатлар сотиб олиш мумкин.

ЎҚИНГ: Ниҳоят, Honor Watch Magic смарт-соати расман намойиш этилди