Атиги уч ой ичида 10 миллион дона Redmi Note 8/8 Pro смартфони сотилди

Атиги уч ой ичида 10 миллион дона Redmi Note 8/8 Pro смартфони сотилди

29 август куни Xiaomi компанияси Redmi Note 8/8 Pro'ларни расман сотувга чиқарган эди. Redmi Note 8 ва Redmi Note 8 Pro'лар сотила бошлаганидан атиги уч ой ичида ишлаб чиқарувчи дунё бўйлаб 10 миллион дона маҳсулот сотди.

Ушбу катта ютуқни нишонлаш учун компания Redmi Note 8'га ўз веб-сайтида чегирма эълон қилди, аммо бу фақат 6/128ГБ вариантли қурилмалар учун ва Хитойдагина амал қилади.

Ушбу марранинг ўзи катта муваффақиятдир, лекин Redmi Note 7 савдолари билан таққослаганда, яна ҳам улкандир. Компания яна шуни айтиб ўтдики, бу қурилмалар уч ой давомида кунига 110 000 донадан сотилган!

Xiaomi муваффақиятдан ўта хурсандчиликка берилмасдан, бугун бўлиб ўтадиган Redmi K30 тақдимотига эътибор қаратишини маълум қилди. Бу девайс Redmi суб-брендининг илк 5G смартфони бўлиб, тўлиқ экран ва қўшалоқ линзали тириқиш селфи камерага эга бўлади.Бугунги тақдимотда иккита қурилма: Redmi K30 ва Redmi K30 Pro'лар тақдим қилиниши керак. Булардан фақат иккинчиси кейинги авлод алоқаси ва тезкор қувватлаш имконига эга бўлиши кутилмоқда.

ЎҚИНГ: Янги кўринишдаги Redmi Note 8 Pro тақдим қилинди

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!