Айфонингиз iOS 16 учун мосми?

Айфонингиз iOS 16 учун мосми?

Apple ўзининг iPhone смартфонлари учун iOS операцион тизимининг янги версиясини чиқарди ва агар сиз ҳам iPhone эгаси бўлсангиз бу янгиланиш қачон чиқарилиши қизиқ бўлиши мумкин. Лекин бундан олдин бериладиган савол ҳам бор: Сизнинг iPhone смартфонингиз iOS 16 учун мос келадими?

Қуйида iOS 16 янгиланишини қабул қила оладиган iPhone моделлари билан танишишинигиз мумкин:

  • iPhone 13
  • iPhone 13 mini
  • iPhone 13 Pro
  • iPhone 13 Pro Max
  • iPhone 12
  • iPhone 12 mini
  • iPhone 12 Pro
  • iPhone 12 Pro Max
  • iPhone 11
  • iPhone 11 Pro
  • iPhone 11 Pro Max
  • iPhone XS
  • iPhone XS Max
  • iPhone XR
  • iPhone X
  • iPhone 8
  • iPhone 8 Plus
  • iPhone SE (иккинчи авлод ёки ундан юқориси)

Кўриб турганингиздек рўйхатда эндиликда iPhone 7 ва iPhone 7 Plus моделлари мавжуд эмас ва бу улар учун дастурий таъминот янгиланиши ортиқ юборилмаслигини англатади.

Таъкидлаш жоизки, iOS 16'нинг барча функсиялари ушбу рўйхатдаги ҳамма телефонларда ҳам қўллаб-қувватланмайди. Масалан, қурилмада Dictation (диктант) функциясидан фойдаланиш учун минимал талаб сифатида Apple А12 Bionic қурилмасини талаб қилади, шундай экан сизга iPhone XR ва XS ва ундан юқори версиялар керак бўлади. Live Text (жонли матн) - бу А12 Bionic'ни талаб қиладиган яна бир хусусият бўлиб, у мавжуд бўлмаган қурилмалар янги функциядан фойдалана олмайдилар.

iOS 16'нинг қачон чиқарилиши келадиган бўлсак, у ёз ичи синовдан ўтказилади ва кузга келиб iPhone 14 билан дебют қилиши кутилмоқда.

ЎҚИНГ: iOS 16 расман тақдим қилинди!

 
 
 
 
Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!