Айфонлардаги ажойиб функция барча Android-смартфонларга ҳам қўшиляпти! (+видео)

  •   DiMaX
  •  1646
  •  05.08.2020 13:00

Айфонлардаги ажойиб функция барча Android-смартфонларга ҳам қўшиляпти! (+видео)

Google компанияси ўзининг Nearby Share технологиясини расман тақдим этди. Бу – турли Android-қурилмалар орасида ўзаро файл алмашиш имконини берувчи функциядир.

ЎҚИНГ: Pixel 4a тақдим этилди: iPhone SE 2020 кушандаси ундан 100 долларга арзон! (+видео)

Айтиш керакки, учта етакчи смартфонсознинг қурилмаларида шунга ўхшаш Apple AirDrop, Samsung Quick Share ҳамда Huawei Share функциялари аввалдан мавжуд эди. Nearby Share ҳам худди улар каби ишлайди, афзаллиги шундаки, ишлаб чиқарувчисидан қатъи назар, уни Android 6.0 ва ундан юқори талқиндаги операцион тизимли барча гаджетларда қўллаш мумкин.

Nearby Share орқали бошқаларга юбориш учун файл, ҳавола ёки расмни белгилаб олиш, кейин эса «Улашиш» («Поделиться») бўлимида Nearby Share бандини танлаш керак. Шундан сўнг қалқиб чиқувчи ойнада яқин атрофдаги қурилмалар рўйхати кўринади.

Фойдаланувчи ўзининг смартфони Nearby Share орқали бошқаларга кўриниш-кўринмаслигини ўзи созлай олади. Шунингдек, унда аноним тарзда фйл узатиш имконияти ҳам мавжуд.

ЎҚИНГ: Google ҳамда Apple монополиясига Huawei қаттиқ зарба берди!

Nearby Share функцияси ёрдамида Bluetooth, Wi-Fi тармоқлари ҳамда WebRTC (Web Real Time Communications) технологияси орқали файл алмашиш мумкин.

Nearby Share технологияси аллақачон Android 6.0 ва ундан янги операцион тизимлар бошқаруви остидаги смартфонларда пайдо бўла бошлаган. Мазкур функция Google Play Services тўпламининг янгиланиши орқали қўшилади. Қидирув гиганти кейинроқ ушбу функцияни компьютерлардаги Chrome браузерига ҳам қўшишни режалаштирган.

Дарвоқе, барча смартфонларга Android 11 чиқиш санасини Google тасодифан «сотиб» қўйганидан хабарингиз бормиди?

ЎҚИНГ: Share Files – ўзаро файл алмашишнинг энг қулай ва тезкор йўли

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.