Барча янги iPhone’лар нархлари тақдимотдан аввал фош этилди – 750 доллардан!

  •   DiMaX
  •  4241
  •  10.09.2019 09:53

Барча янги iPhone’лар нархлари тақдимотдан аввал фош этилди – 750 доллардан!

Apple корпорацияси бугун «Стив Жобс театри»да кузги тақдимот маросимини ўтказишидан хабарингиз бор. Компания янги авлод смартфонлари ва бошқа гаджетларини тақдим этадиган ушбу тадбирни мана бу ерда онлайн кузатиш мумкин бўлади.

ЎҚИНГ: Apple асосчиси ўзининг энг севимли гаджетини айтди – бу iPhone эмас!

Кеча кечки пайт Weibo ижтимоий тармоғида ушбу айфонларнинг асосий хусусиятлари ва нархлари акс этган расм пайдо бўлди. Афтидан, бу сурат Тайвань операторларидан бири ўз ҳамкорлари учун ўтказган ёпиқ анжуманда олинган.

Кўриб турганингиздек, купертиноликларнинг бу йилги энг арзон смартфони iPhone 11 деб номланади. iPhone XR (харид қилиш) давомчиси бўлмиш ушбу гаджет доимий хотира ҳажмига кўра уч хил – 64, 128 ва 256 гигабайтлик вариантларда тақдим этилади ва улар тегишлича 750, 800 ҳамда 900 долларга баҳоланмоқда. Ундан бир поғона баланд – iPhone 11 Pro модели эса 128, 256 ва 512 гигабайтлик конфигурацияларга эга. Уларнинг нархлари мос тарзда 1000, 1100 ҳамда 1200 долларга тенг. Энг илғор флагман – iPhone 11 Pro Max ҳам худди шундай хотира ҳажмларидаги вариантларда, тегишлича 1100, 1200 ва 1300 доллардан таклиф этилади.

Суратда уларнинг асосий техник жиҳатлари ҳақидаги маълумотлар ҳам келтирилган ва улар шу пайтгача тарқалган инсайдерлик хабарларини тасдиқламоқда. Барчаси билан батафсил бугун тунги соат 22:00 да мана бу ерда танишишингиз мумкин бўлади. Ҳозиргача сотувга чиққан аксарият iPhone’ларни эса 5 650 000 сўмдан бошланган нархларда Terashop.uz интернет-дўконимиздан харид қилиш мумкин.

ЎҚИНГ: Илк бора: iPhone 11’ни ишлаётган ҳолида «жонли» видеода кўрсатишди!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.