Beeline абонентларига 3000 МБлик бонус «Beepul» бериляпти!

  •   DiMaX
  •  11937
  •  20.05.2020 11:31

Beeline абонентларига 3000 МБлик бонус «Beepul» бериляпти!

Билайн мобил алоқа оператори Beeline TV’даги 60 дан ортиқ телеканалларга бепул кириш муддатини узайтирган эди. Шунингдек, коронавирус туфайли карантин шароитида у яна олтита сайтга киришни бепул қилган.

ЎҚИНГ: Сизга фақат интернет керакми?

Компания бугун – 20 май куни ўз абонентлари учун яна битта қулайликни эълон қилди. Унга кўра, Beepul иловасида янги рўйхатдан ўтган мижозларга 3000 мегабайтли бонус тақдим этилади.

Қўшимча маълумот:

- 3000 МБ бонус, олдиндан тўлов тизимидаги Beeline абоненти бўлган Beepul иловасида янги фойдаланувчи сифатида рўйхатдан ўтган (бунда 30 кун давомида бундай рақам Beepul иловасида рўйхатдан ўтмаганлиги ҳисобга олинади) ва ноёб картани қўшиб, унга кўра Beepul тизимида ҳеч қандай транзакцияни амалга оширмаганларга тақдим этилади;

- 3000 МБ бонус, «Bolajon» тариф режаси ва «ProInternet» («1 GB», «3 GB») туркумидаги тариф режаларидан ташқари, олдиндан тўлов тизимининг тариф режаларида бўлган абонентларга тақдим этилади;

- 3000 МБ бонуснинг фойдаланиш муддати уланган пайтидан бошлаб 30 кунни ташкил этади. 30 кундан сўнг, интернет-пакет қайта уланмаса, фойдаланилмаган МБлар бекор қилинади;

- агар абонент бонус пакетининг амал қилиш муддати тугашидан олдин бошқа интернет-пакетни уласа, унда бепул МБларнинг фойдаланиш муддати танланган интернет-пакетига қараб амал қилади.

ЎҚИНГ: Beeline'нинг янги ва ҳамёнбоп тарифлари билан танишинг

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.