Beeline Бухоро, Зарафшон ва Навоий абонентлари учун 4G тармоғини ишга туширди

Beeline Бухоро, Зарафшон ва Навоий абонентлари учун 4G тармоғини ишга туширди

Beeline алоқа оператори Бухоро, Зарафшон ва Навоий абонентлари учун LTE тармоғи ишга туширилгани ҳақида хабар беради.

“Тўртинчи авлод тармоғи абонентларга хизматлар ва Интернет тезлигининг аввалдагидан ҳам юқори бўлган янги сифатини очди. Beeline бу жараёнда фаол иштирок этмоқда ва Ўзбекистоннинг йирик шаҳарларини LTE тармоғи билан қопламоқда”, — дейди Unitel‘нинг Жануби-Ғарбий ҳудудий филиали директори Ғулом Ортиқов.

4G тармоғининг ишга туширилиши билан Beeline абонентларида янада қулай имкониятлар пайдо бўлди: мобил воситалар орқали HD-видеоларни томоша қилиш, йўлда онлайн-мусиқани тинглаш, «оғир» файллар билан узоқдан туриб ишлаш, юқори сифат ва тезликни талаб қиладиган видеоқўнғироқлар.

Тармоқ LTE 850 (банд 18 ва банд 5) частоталарида ишлайди ва хизмат кўрсатишнинг юқори даражасини таъминлайди. 4G тармоғида ишлайдиган мосламалар рўйҳати билан қуйидаги ҳавола орқали танишиш мумкин: https://static.beeline.uz/upload/images/4g/Devices_LTE_850.pdf