Beeline‘дан янги акция: Beepul орқали хисоб $2 ва ундан ортиғига тўлдирилганда бонуслар тақдим этилади

Beeline‘дан янги акция: Beepul орқали хисоб $2 ва ундан ортиғига тўлдирилганда бонуслар тақдим этилади

Йирик алоқа оператори Beeline “Бонус 50!” акцияси бошлангани ҳақида хабар беради. Beepul тўлов тизими орқали $2 ва ундан ортиқ маблағга хисоб тўлдирилганда Beeline абонентларига тармоқ ичида 50 дақиқа ва 50 SMS, шунингдек 50 Мб интернет-трафик тақдим этилади.

Эслатиб ўтамиз, Beepul – бу Beeline Uzbekistan мобиль иловасидаги Beeline‘нинг шаҳсий тўлов тизими. Beepul орқали тўловни амалга ошириш учун рўйҳатдан ўтиш ва қуйидагилар зарур:

  1. UZCARD Online банк картасининг SMS-ахборот хизматини ёқтириш лозим;
  2. Beeline Uzbekistan иловасига кириш;
  3. Beeline Uzbekistan иловасини https://beeline.uz/uz/ сайтидан бепул юклаб олиш мумкин. Бунинг учун *1# (Android), *2# (iOS), *3# (Windows Phone) териб, жавоб тарзида келган SMS‘даги ҳавола орқали ўтиш лозим.

Beeline Uzbekistan иловасидаги навигацион менюнинг чап тарафидаги Beepul тизимини танлаб рўйҳатдан ўтиш лозим.

Бонус берилган кундан бошлаб 7 кун амал қилади. Бонусни *107# коди орқали текшириш мумкин. Бонуслар хисоби тўлдирилган рақамга тақдим этилади. Акция 2016 йилнинг 31 декабрь кунига қадар амал қилади. Бонус Status Online тариф режалари абонентларига тақдим этилмайди. Бир кунда абонент беш маротабадан кўп бонусга эга бўла олмайди.

Тафсилотлар https://beeline.uz/uz/ сайтида ва Beeline Uzbekistan мобиль иловасида.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!