Beeline: интернет-трафик энди куймасдан, кейинги ойга ўтади

  •   DiMaX
  •  3360
  •  19.11.2019 16:04

Beeline: интернет-трафик энди куймасдан, кейинги ойга ўтади

Ўзбекистондаги Beeline алоқа оператори Status ва Status+ тариф режаларидаги янги имтиёзлар ҳақида эълон қилди. Энди тариф бўйича интернетнинг қолгани куйиб кетмай, кейинги ойга ўтказилади.

ЎҚИНГ: Барча операторлар интернет пакетлари нархларини битта жойда таққослаймиз!

Бу шуни англатадики, жорий даврда фойдаланилмаган интернет-трафик миқдори тариф режасига мувофиқ автоматик равишда кейинги ойга ўтказилади. Шунда, янги ойга ўтказиладиган ва ҳисобланган трафикнинг умумий ҳажми қуйидагига етиши мумкин: Status Silver ва Status Silver+ – 16 000 МБ, Status Gold ва Status Gold+ – 24 000 МБ, Status Platinum ва Status Platinum+ – 60 000 МБ. Ўзгаришлар фақат тарифдаги асосий интернет-трафикка тааллуқлидир.

«Инновацияларни жорий қилишда биз доимо абонентларимиз тарафидан таклифларимизнинг афзалликларидан фойдаланиш бўйича тўпланган ноёб тажрибага, шунингдек алоқа каналлари орқали биз билан фаол равишда улашиладиган истак ва ғояларга эътибор қаратамиз, – дея буни шарҳлайди Unitel МЧЖ маркетинг директори Ҳилола Каримбаева. – Бу бизнинг мижозларимизга ҳақиқатан ҳам зарур бўлган нарсаларни таклиф қилишимизга имкон беради. Хизматлардан фойдаланишдаги қулайлик бизнинг асосий диққат марказимиздир ва шунинг учун биз ҳар доим абонентлар ўзларининг ҳақиқий эҳтиёжларига мувофиқ кафолатланган ҳажмдаги энг илғор маҳсулотларни олишлари учун ҳаракат қиламиз».

ЎҚИНГ: Мобил операторлар биздан нимани яширмоқда?

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!