Beeline симли Интернет абонентлари Click орқали тўловларни амалга ошира оладилар

Beeline симли Интернет абонентлари Click орқали тўловларни амалга ошира оладилар

Beeline алоқа оператори FTTB ва ADSL симли Интернет хизматларини Click тўлов тизими орқали тўлаш имконини тақдим этади. Ушбу хизмат билан компания абонентлари UzCARD ёрдамида тўловларни онлайн тизимида, комиссиясиз ва уйдан чиқмаган ҳолда амлага ошириб фойдаланишлари мумкин.

Воқеани шарҳлар экан, Buzton ҚК бош директори Ораз Абдуразаков шундай деди: “Яқинда амалга оширилган тариф режаларининг такомиллаштирилиши ва TAS-IX тезлигини икки баробарга оширилишидан сўнг биз хизмат кўрсатишга диққат-эътиборимизни қаратдик, унинг муҳим бўлаги эса – бу тўловларни қулайлик билан амалга ошириш. Бугунги кунда Cлиcк энг оммабоп тўлов тизимларидан бири ҳисобланади, ва биз бу платформ билан ҳамкорлигимиздан мамнунмиз”.

Хизматдан фойдаланиш учун UzCARD Online фойдаланувчиси бўлиш ва яқин орадаги банкда SMS-хабардор хизматини ёқтириш лозим.

Тафсилотлар www.click.uz ва www.beeline.uz сайтларида.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!