Beeline ва Ucell'нинг 20 мингдан 70 минггача бўлган тарифларини битта жойда таққослаймиз!

Beeline ва Ucell'нинг 20 мингдан 70 минггача бўлган тарифларини битта жойда таққослаймиз!

Ўзбекистондаги бир қатор мобил операторлар ўз мижозларига маълум шартлар асосида хизматлар кўрсатади ва булардан бири тариф режаларидир. Ҳар бир компаниянинг ўнлаб тариф режалари ва тариф режалар туркуми борлиги сабаб энг мақбул танловни амалга ошириш мижозга ҳар доим ҳам осон бўлмайди.

Аммо таққослаш бу вазифани осонлаштириши турган гап. Айниқса, иккита компания нархларини таққослаш сизга ёқиб тушса керак — бу билан сиз мижози бўлган компания ўз рақобатчисидан нарх борасида устун турадими ёки аксинчами, билиб оласиз. Шу сабабдан қуйида Beeline ва Ucell компаниялари ўз мижозларига 20 минг сўмдан 70 минг сўмгача бўлган оралиқда тақдим этаётган ойлик тариф режалари ҳақида маълумот берамиз. Қани, бошладик!

ЎҚИНГ: UzMobile ва mobiuz'нинг 20 мингдан 70 минггача бўлган тариф режалари билан танишинг

Beeline ўз мижозларига 20—70 минг сўм оралиғида фақат «Zo‘r» тариф режалар туркумини тақдим қилмоқда. Ушбу туркумга: «Zo‘r 2», «Zo‘r 6», «Zo‘r 10» ва «Zo‘r 15» тариф режалари киради.

Ойига 20 000 сўм тўлаб «Zo‘r 2»да:

•Ўзбекистон бўйича 2000 дақиқа;
•Ўзбекистон бўйича 2000 SMS;
•Барча йўналишларга 2000 МБ га эга бўласиз.

Тариф режасини ёқтириш коди — *100*36#.

Навбатдаги «Zo‘r 6» тарифида эса компания сиздан ойига 35 000 сўм сўраб, эвазига:

•Ўзбекистон бўйлаб чексиз қўнғироқлар;
•Ўзбекистон бўйича 5000 SMS;
•Барча йўналишларга 6000 МБ беради.

Тарифни фаоллаштириш учун *110*60# ни териш кифоя.

«Zo‘r 10» тарифида эса 50 000 сўм тўлайсиз ва бир ойга қуйидагиларга эга бўласиз:

•Ўзбекистон бўйлаб чексиз қўнғироқлар;
•Ўзбекистон бўйича 5000 SMS;
•Барча йўналишларга 10 000 МБ.

Қизиқдингизми? Унда, *110*38# ни теринг.

Рўйхатимиздаги Beeline'нинг энг сўнгги тарифи — «Zo‘r 15» да эса 70 000 сўм тўлайсиз ва бир ойга қуйидагиларга эга бўласиз:

•Ўзбекистон бўйлаб чексиз қўнғироқлар;
•Ўзбекистон бўйича 5000 SMS;
•Барча йўналишларга 15 000 МБ.

Тарифни фаоллаштириш учун *110*39# ни териш кифоя.

Эътибор беринг, ушбу тариф режаларга ўтиш учун ҳисобда ойлик абонент тўловидан кўпроқ маблағ бўлиши керак. Ушбу тариф режалари туркуми ҳақида батафсил маълумотни сайтимиздан, компания сайтидан ёки 06056 қисқа рақамидан олинг.

Энди Ucell'га ўтамиз. 93/94 кодли бу оператор ўз мижозларини 20—70 минггача бўлган қуйидаги тарифлар билан сийламоқда: «Зўр кайфият», «Аъло кайфият», «COSMO 23», «COSMO 28», «Special 35», «Special 45», «Special 55», «Special 70», «Katta Tantana», «Super Tantana», «Tantana Unlim». «Зўр кайфият» тарифи абонентлари ойига 20 минг сўм эвазига:

•Тармоқ ичида 1000 дақиқа;
•Ўзбекистон бўйича 150 дақиқа;
•Барча йўналишларга 500 МБ;
•Facebook, Telegram ва WhatsApp учун 1500 МБ га эга бўлади.

«Аъло кайфият»дагилар яна 5 минг сўм қўшиб, яъни 25 минг сўм эвазига қуйидаги пакетга эга бўлади:

•Тармоқ ичида 2000 дақиқа;
•Ўзбекистон бўйича 200 дақиқа;
•Барча йўналишларга 1200 МБ;
•Facebook, Telegram ва WhatsApp учун 2000 МБ.

«Ердаги нархларда космик лимитлар» бериладиган «COSMO» тариф режалари туркумидаги тарифларга қуйидагилар киради.

«COSMO 23» тарифига уланиб, 23 минг сўм тўлайсиз ва қуйидаги пакетларни оласиз:

•Ўзбекистон бўйича 1700 дақиқа;
•Барча йўналишларга 4000 МБ;
•Ўзбекистон бўйича 400 SMS.

«COSMO 28» тарифида компанияга 28 минг берасиз, у эса сизга қуйидаги лимитларни беради:

•Ўзбекистон бўйича 2200 дақиқа;
•Барча йўналишларга 6000 МБ;
•Ўзбекистон бўйича 600 SMS.

«Special 35»да 35 минг эвазига компания билан қуйидагиларни алмашасиз:

•Ўзбекистон бўйича 2200 дақиқа;
•Ўзбекистон бўйича 1000 SMS;
•Барча йўналишларга 8 ГБ.

«Special 45»да 45 минг эвазига компания билан қуйидагиларни алмашасиз:

•Ўзбекистон бўйича 4000 дақиқа;
•Ўзбекистон бўйича 2000 SMS;
•Барча йўналишларга 10 ГБ.

55 минг сўмнинг баҳридан ўтиб эса, «Special 55»да қуйидагиларни оласиз:

•Ўзбекистон бўйича чексиз қўнғироқлар;
•Ўзбекистон бўйича 3000 SMS;
•Барча йўналишларга 14 ГБ.

«Special 70» тарифига уланиб, 70 минг сўм тўлайсиз ва қуйидаги пакетларни оласиз:

•Ўзбекистон бўйича чексиз қўнғироқлар;
•Ўзбекистон бўйича 5000 SMS;
•Барча йўналишларга 20 ГБ.


«Katta Tantana» тарифига уланиб, 20 минг сўм тўлайсиз ва қуйидаги пакетларни оласиз:

•Ўзбекистон бўйича 1500 дақиқа;
•Ўзбекистон бўйича 1500 SMS.

«Super Tantana» да 30 минг эвазига компания билан қуйидагиларни алмашасиз:

•Ўзбекистон бўйича 3000 дақиқа;
•Ўзбекистон бўйича 3000 SMS.

«Tantana Unlim» тарифига уланиб, 30 минг сўм тўлайсиз ва қуйидаги пакетларни оласиз:

•Ўзбекистон бўйича чексиз қўнғироқлар;
•Ўзбекистон бўйича 300 SMS.

Ucell'да тариф режангизни алмаштириш учун *120# ни теринг.

Ўйлаймизки, маълумотлар сиз учун қизиқ ва фойдали бўлди. Унутманг: Terabayt.uz сиз учун изланишда давом этади!

ЎҚИНГ: UzMobile'нинг қўпол, Beeline'нинг таъмагир оператори билан суҳбатлашдик

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!