Beeline Va4ach миллий мессенжерини ишга туширди

Beeline Va4ach миллий мессенжерини ишга туширди

Aлоқа оператори Beeline Va4ach янги мобил иловасининг ишга туширилгани ҳақида хабар берди. Дастур миллий мессенжерни ифодалайди – WhatsApp, Viber ва Telegram каби оммабоп сервисларнинг миллий аналоги бўлиб, бугунги кундан бошлаб барча Beeline абонентлари Android ОТ Google Play дўконидан иловани юклаб олишлари мумкин.

Воқеани шарҳлар экан, Unitel‘нинг тижорат директори Максим Ефремов шундай деди: “Бу ҳақиқатдан ҳам Ўзбекистон учун ноёб лойиҳа, у Beeline абонентларининг қулай мулоқотлари учун барча имкониятларни яратади. Сир эмас, сўнги пайт мобайнида турли мессенжерлар дунё бўйлаб юзлаб инсонларни ўзига жалб этди, шунинг учун компаниямиз, бозорнинг инновацион етакчиси сифатида ушбу тренддан четда қолмади. Шахсий он-лайн мессенжернинг жорий қилиниши мижозларига жаҳон даражасидаги замонавий хизматни тақдим этувчи digital-провайдер имиджини яна бир бор тасдиқлайди”.

Va4ach‘нинг бошқалардан фарқи – бепул тарификация, фотосуратлар, видеофайллар ва овозли хабарлар билан тезкор алмашиш, ва бир неча кишига бир пайтнинг ўзида хабарлар юбориш имкониятининг борлигидир.

“Мессенжернинг асосий афзаллиги шунда-ки, у Beeline абонентлари учун мутлақо бепул, – дейди Unitel‘нинг маркетинг хизмати раҳбари Ҳилола Каримбоева. – Бундан ташқари, Va4ach TAS-IX доираси жойлашган, бу эса матнли ва мултимедия хабарларнинг етказиб берилиш тезлиги юқори эканлигини кўрсатади. Ишонаман, мессенжеримизни нафақат мижозларимиз орасида, балки барча Android фойдаланувчилари орасида ҳам катта оммабоплик кутмоқда”.

Va4ach он-лайн мессенжерини қуйидаги ҳавола орқали юклаб олиш мумкин:

https://play.google.com/store/apps/details?id=com.unitel.va4ach

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!