Билл Гейтс ҳали коронавирус пандемияси бошланмасиданоқ озиқ-овқат ғамлаб қўйган экан!

  •   DiMaX
  •  1834
  •  17.04.2020 18:14

Билл Гейтс ҳали коронавирус пандемияси бошланмасиданоқ озиқ-овқат ғамлаб қўйган экан!

Дунёдаги энг бадавлат шахслардан бири, Microsoft корпорацияси асосчиси Билл Гейтс келажакка оид башоратлари билан ҳам танилган. Жумладан, 2017 йилда у дунёни биотеррор хавфи кутаётганини айтган эди.

ЎҚИНГ: Коронавирус эпидемиясини Билл Гейтс бундан 5 йил аввал башорат қилган! (2 та видео)

Турли ҳудудларга тарқалган коронавирус эпидемияси ўша ерларда ваҳимага, озиқ-овқат тақчиллигига ҳам олиб келгани сир эмас. Бу касаллик ҳозирда деярли барча мамлакатларга етиб бориб, пандемия даражасига чиққан.

Эпидемия бошланган жойларда кишилар ваҳимага тушиб, энг зарурий озиқ-овқат ва гигиена маҳсулотларини бозорлару дўконлардан талашиб харид қилганини ҳам барчамиз биламиз. Аммо мазкур муаммо Билл Гейтс хонадонида бўлмаган – улар ҳали бу пандемия бошланмасидан аввалроқ, ҳар эҳтимолга қарши керакли маҳсулотлардан кўпроқ ғамлаб олишган экан. Бу ҳақда миллиардернинг рафиқаси Мелинда Гейтс куни кеча BBC Radio Live’га берган интервьюсида айтиб ўтган.

 «Бундан бир неча йил аввал Билл иккаламиз шу масалаларни муҳокама қилгандик: агар тоза сув умуман бўлмаса нима бўларди? Овқат етишмай қолса-чи? Қаерга боришимиз мумкин? Оила сифатида нималар қила оламиз? Кейин биз ҳар эҳтимолга қарши ертўламизда озиқ-овқат маҳсулотлари ғамлаб қўйишга киришдик. Энди эса ҳаммамиз бир хил вазиятдамиз», деган Гейтс хоним.

ЎҚИНГ: Кишида коронавирус бор-йўқлигини энди Siri ҳам айтиб бера олади

Мелинда Гейтс қўшимча қилишича, уларда ҳозироқ коронавирусдан ўзларини ҳимоялай олишмайди, зеро, «Covid-19’нинг олдини олувчи вакцина йўқ». Мазкур касаллик – қаршисида мутлақо барча инсонлар ўзаро тенг бўлган ҳолатдир.

Эслатиб ўтамиз, Билл Гейтс ҳозирда Microsoft раҳбарлигидан кетган – у ўзини буткул хайрия ишларига бағишлаган. Жумладан, коронавирусга қарши кураш учун у аллақачон 100 миллион доллар хайрия қилган.

Дарвоқе, бундан ҳам баттар вазиятлар учун «Охирзамон компьютери» ҳамда «Охирзамон операцион тизими» яратилганидан хабарингиз бормиди? Шунингдек, АҚШ президентининг «Охирзамон самолёти» ичкарисидан кўрсатилган видеони ҳам эълон қилганмиз...

ЎҚИНГ: Коронавирус қаерда қанчалик тарқалмоқда? Буни кўрсатувчи онлайн сервис ишга тушди!