Билл Гейтс: «Коронавирусга қарши бир доза вакцина камлик қилади»

  •   DiMaX
  •  796
  •  23.07.2020 17:01

Билл Гейтс: «Коронавирусга қарши бир доза вакцина камлик қилади»

COVID-19га қарши кураш учун хайрия жамғармаси 300 миллион доллар ажратган Microsoft корпорацияси асосчиси Билл Гейтс  коронавирусга иммунитет ҳосил бўлиши учун одамга бир эмас, бир нечта вакцина дозаси керак бўлиши мумкинлигидан огоҳлантирди. Бу ҳақда «CBS News» телеканалига таяниб Xabar.uz нашри ёзмоқда.

ЎҚИНГ: Билл Гейтс ҳали коронавирус пандемияси бошланмасиданоқ озиқ-овқат ғамлаб қўйган экан!

«Айни вақтда ҳеч қайси вакцина бир марталик дозадан сўнг таъсир қиладиганга ўхшамаяпти. Бунга бошида умид қилса бўларди», — деди Гейтс телеканалга берган интервьюсида.

Шунга қарамай, у иккинчи авлодга мансуб бирорта вакцина келгусида ҳайрон қолдириши мумкинлигини ҳам истисно қилмади.

«Атиги иккита дозадан умид қиляпмиз. Фақат кексаларга кўпроқ доза талаб этилиши мумкин», — деди Microsoft асосчиси «Қанча вакцина керак бўлади?» деган саволга жавоб бераркан.

Билл ва Мелинда Гейтс жамғармаси ЖССТнинг иккинчи энг йирик донори ҳисобланади. У 2018-2019 йилларда ташкилот бюджетининг 9,76 фоизини таъминлади. Жамғарма вакцина ва дорилар ишлаб чиқариш соҳасидаги тадқиқотларни молиялаштириш билан шуғулланади.

ЎҚИНГ: «Билл Гейтс коронавирус баҳонасида инсониятни чиплаштирмоқчи» – бунга ўзи нима дейди?

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!