Бир неча эски Galaxy смартфонларига дастур янгиланиши келмоқда

Бир неча эски Galaxy смартфонларига дастур янгиланиши келмоқда

Дастурий таъминот билан таъминланиши расман тўхтатилган бир неча Galaxy смартфонларига шу ойнинг бошида янгиланишлар келган эди, аммо бу фақат бошланиши эди. Samsung энди миллионлаб эски смартфонларига GPS тизими тўғирловчи дастур янгиланишини жўнатилмоқда.

Ушбу эски смартфонлар рўйхатидан Galaxy S5 Neo, Galaxy Alpha, Galaxy S6 серияси ва Galaxy A7 (2018) ўрин олган. 

Аввалроқ шундай дастур янгиланиши Galaxy Note 8, Galaxy S7 ва S8 серияси смартфонларига жўнатилган эди. Ушбу янгиланиш ҳам GPS тизими созлаш ва қурилма барқарорлигини оширишга хизмат қилади. 

Samsung эски Galaxy моделларига дастур янгиланишини жўнатилишининг аниқ сабабини айтмади. Катта эҳтимол билан компания ушбу қурилмаларнинг дастурий таъминотидаги хавфсизлик тизимларида камчиликлар аниқлаган. Албатта, компаниянинг миллионлаб “қария“ смартфонларни дастурий таъминот билан таъминлаши бу кичик иш эмас.

Демак, смартфонлар учун жўнатилган прошивкалар рақами қуйидагича:

Galaxy S5 Neo - G903FXXU2BFG3

Galaxy S6 серияси - G92xFXXU6EVG1

Galaxy Alpha - G850FXXU2CVH9

Galaxy A7 (2018) - A750FXXU5CVG1

Юқоридаги ҳеч қайси бир модель ҳозирда доимий дастур янгиланишлари билан таъминланмайди, шунингдек, ҳеч ким ушбу эски смартфонларга янги прошивка келишини кутмаган эди. Мисол учун, Galaxy S5 Neo модели 2015 йилда тақдим этилган. Демак, ушбу модель етти йил олдин ишлаб чиқарилган. Galaxy Alpha'нинг ёши эса S5 Neo'дан ҳам катта - у 2014 йилда ишлаб чиқарилган. 

Шуни таъкидлаш керакки, жўнатилётган прошивкалар энг сўнгги хавфсизлик патчини ўз ичига олмайди. Янгиланиш фақат GPS тизимининг барқарорлигини оширади холос. Бироқ Galaxy S6 серияси қўшимча барқарорлик ҳамда яхшиланишларга эга бўлиши мумкин. 

ЎҚИНГ: Galaxy А04s смартфонининг нархи маълум бўлди 

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.