Бир йилга чексиз Telegram, YouTube, Tas-IX, қўнғироқлар ёки ижтимоий тармоқлар керакми?

  •   DiMaX
  •  6534
  •  17.02.2021 15:13

Бир йилга чексиз Telegram, YouTube, Tas-IX, қўнғироқлар ёки ижтимоий тармоқлар керакми?

Ucell уяли алоқа оператори яқинда «Совғалар марафони»: ҳар ойда PlayStation 4, Apple Airpods, Galaxy Watch ёки Xbox One ютиб олиш имконини тақдим этган эди. Компания энди «Cosmo» ва «Special» тариф режалари абонентлари учун ажойиб хушхабар эълон қилди.

ЎҚИНГ: «ЮэСэМ Телеком» ва МегаФон Ўзбекистон бозорига кириб келмоқда

Хабарга кўра, 2021 йилнинг 16 февалидан «Cosmo» ва «Special» тизимларидаги тариф режалари абонентлари учун янги – «U+» содиқлик дастури доирасида йиллик таклифлар амал қилади.

Ушбу тарифлар абонентлари абонент тўловини амалга оширганда абонент тўлови миқдорининг 5% қисмини промо ҳисобга кэшбек шаклида олишлари мумкин. Тўпланган промо бирликларни тегишли тариф режалари абонентлари қуйидаги таклифларга алмаштиришлари мумкин бўлади:

  1. Бир йилга чексиз Telegram
  2. Бир йилга Ўзбекистон бўйича чексиз қўнғироқлар
  3. Бир йилга чексиз YouTube
  4. Бир йилга чексиз ижтимоий тармоқлар (Facebook, Instagram, OK, ВКонтакте)
  5. Бир йилга чексиз Tas-IX

«U+» содиқлик дастурининг шартлари фақат «CОСМО 16», «CОСМО 23», «CОСМО 28», «Special 35», «Special 45», «Special 55», «Special 70», «Special 80», «Special 100» ва «Special 125» тариф режалари абонентлари, шунингдек, «Кузги сюрприз» акцияси доирасида уланган абонентлар учун амал қилади.

Ушбу дастурда иштирок этиш учун *470# USSD-сўрови ёрдамида рўйхатдан ўтиш лозим. Ушбу дастур доирасида хизматларни улатиш / хизматларни ўчириш / хизматлар ҳақида маълумот олиш / тўпланган маблағларни текшириш *470# USSD-менюси ёрдамида ҳам амалга оширилади.

«U+» дастурининг тақдим этилиш шартлари билан батафсил танишиш учун мана бу ҳавола орқали Ucell сайтидааги тегишли саҳифага ўтиш мумкин.

ЎҚИНГ: Оператор яна учта тарифда мегабайтлар, дақиқалар ва SMS’лар лимитларини кўпайтирди!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!