Bitcoin қулашда давом этмоқда

Bitcoin қулашда давом этмоқда

Bitcoin рақамли криптовалютаси нархи сўнгги 18 ой ичида биринчи марта $24,000 дан пастга қулади. Айни вақтда битта Bitcoin нархи 23,732 АҚШ долларини ташкил қилмоқда ва бу 2020 йил декабридан бери кузатилган энг паст кўрсаткичдир.

Маълум бўлишича, бундай жиддий пасайишга АҚШ Федерал резерв ставкасининг оширилиши ва инфлациянинг давом этиши сабаб бўлмоқда.

Бошқа криптовалюталар ҳам кучли қулашни қайд этишмоқда. Масалан, Ethereum ҳам охирги 7 кун ичида 35 фоизга қулаган.

ЎҚИНГ: Метаолам смартфони?