Black Shark 5 серияси глобал бозорга чиқди

Black Shark 5 серияси глобал бозорга чиқди

Xiaomi'нинг Black Shark гейминг бренди ўзининг Black Shark 5 сериясидаги смартфонлари шу йил бошида Хитой бозорига сотувга чиқарган эди. Эндиликда Black Shark 5 RS ўрта даражали моделидан ташқари, Black Shark 5 ва Black Shark 5 Pro глобал бозор учун ҳам чиқарилди ва уларнинг нархи қуйидагича:

Black Shark 5

  • 8GB + 128GB – $550 / €550 / £440
  • 12GB + 256GB – $650 / €650 / £530

Black Shark 5 Pro

  • 8GB + 128GB – $800 / €800 / £640
  • 12GB + 256GB – $900 / €900 / £730
  • 16GB + 256GB – $1000 / €1000 / £810

Смартфонлар Black Shark'нинг расмий веб-сайти, AliEpress онлайн дўкони ва Amazon маҳаллий дўконлари орқали сотилади.

Black Shark 5 барча моделларининг техник хусусиятлари ҳақида: Black Shark 5 Pro тақдим этилди: Snapdragon 8 Gen 1 чипли монстер!