Blue Origin асосчиси коинотга илк чиптани бегона қилмади – укаси билан ўзи учмоқчи!

  •   DiMaX
  •  318
  •  08.06.2021 14:05

Blue Origin асосчиси коинотга илк чиптани бегона қилмади – укаси билан ўзи учмоқчи!

 Илон Маск асос солган SpaceX хусусий ташкилотининг Crew Dragon кемасида амалга ошириладиган илк фазовий саёҳат иштирокчиларининг исмлари маълум. Аммо ундан ҳам олдин Blue Origin компанияси кимошди савдоси орқали космосга чипта сотаётгани ҳақида ёзган эдик.

ЎҚИНГ: Маск ҳам, Безос ҳам «дамини олаверсин»: сайёрамизда энг бой киши бошқаси бўлди!

Blue Origin ҳамда Amazon компаниялари асосчиси ва бош ижрочи директори, 57 ёшли Жефф Безос ушбу чиптани бегона қилмоқчи эмас. Тадбиркор 20 июль куни укаси билан бирга коинотга учишини Instagram’да эълон қилди, деб ёзади Xabar.uz.

«Беш ёшимдан коинотга саёҳат қилишни орзу қилардим. 20 июль куни укам билан ушбу саёҳатга отланаман. Энг яқин дўстим билан зўр саргузашт бўлади», — деди тадбиркор.

Миллиардер ва унинг укасидан ташқари, New Shepard кемасида амалга ошириладиган парвозда 12 июнь куни якунига етадиган кимошди савдоси ғолиби ҳам коинотга чиқади. Мазкур аукционда иштирок этиш учун аризани 10 июнгача топшириш керак. Ҳозирга келиб дунёнинг 143 мамлакатидан қарийб 6000 киши ким ошди савдосида рўйхатдан ўтган.

ЎҚИНГ: Ким биринчи бўлиб Ойда ўз базасини яратади – АҚШ, Россия ёки Хитой?

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!