Болалар энди мактабга онлайн қабул қилинади!

Болалар энди мактабга онлайн қабул қилинади!

Ўзбекистон халқ таълими вазирлиги БМТнинг Тараққиёт дастури билан ҳамкорликда давлат хизматларини сифатини ва шаффофлигини ошириш мақсадида болаларни мактабга қабул қилиш жараёнини рақамли трансформацияси лойиҳасини амалга оширишни бошлади. Бу хақда вазирлик ахборот хизмати хабар бермоқда.

Лойиҳа мактабларга амалдаги болаларни қабул жараёни ва унинг камчиликларини ўрганиш, маъмурий жараёнларни такомиллаштириш, ҳамда хизмат кўрсатиш жараёнига ахборот технологияларини жорий этиш кўзда тутилган.

Ушбу лойиҳада Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали қабул қилиш тартиби босқичма-босқич жорий этиш кўзда тутилган.

Ишлаб чиқилган “Болаларни давлат умумтаълим муассасаларига қабул” маъмурий регламентига кўра, 2019 йилнинг 1 мартдан бошлаб давлат умумтаълим муассасаларига болаларни қабул қилиш учун аризалар Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали қабул қилинади. Биринчи босқичда янги қабул модели Тошкент шаҳридаги 81 мактабда жорий этилади. Кейинчалик янги механизм Тошкент ва мамлакатимизнинг барча вилоят мактабларида ҳам жорий этилади.

ЎҚИНГ: ХТВ ва Sixclouds Ўзбекистонда онлайн таълим платформаларини жорий этиш масалаларини муҳокама этдилар

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!