Болалар порнографияси туфайли Apple бу иловани App Store’дан олиб ташлади

  •   DiMaX
  •  3087
  •  20.11.2018 18:04

Болалар порнографияси туфайли Apple бу иловани App Store’дан олиб ташлади

Apple корпорацияси App Store иловалар каталогидан Tumblr иловасини ўчириб ташлади. Бу дастурнинг эгаси – АҚШдаги йирик уяли алоқа опреатори бўлмиш Verizon’га қарашли Oath компаниясидир.

ЎҚИНГ: iPhone эгалари ҳайратда – болалар ўйинларида порносайтлар рекламаси!

Tumblr – бир замонлар ўта оммалашган ижтимоий тармоқ ва блогерлик платформасидир. Унга ҳозир ҳам фойдаланувчилар турли мазмундаги контентни, шу жумладан видеоролик ва фотосуратларни ҳам юклаб туришади.

Cnet сайтининг аниқлик киритишича, Tumblr сервисидаги цензура фильтри ишдан чиққан, натижада ушбу ижтимоий тармоққа ахлоққа зид видеолар, шу жумладан болалар порнографияси ҳам кириб қолган.

Айни дамда Tumblr вакиллари муаммони бартараф этиш ҳамда келажакда шу каби ҳолатларнинг олдини олиш учун Apple билан ҳамкорликда тегишли ишларни олиб боришмоқда. Афтидан, яқин орада бу илова App Store’га қайтса керак.

ЎҚИНГ: Қўл телефонида Ўзбекистонга порнографик материаллар олиб киришга уринган аёллар ушланди

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.