Болалар учун махсус метаолам яратилади

Болалар учун махсус метаолам яратилади

Epic Games компютер ўйинлари дўкони ва LEGO ўйинчоқлар компанияси биргаликда болалар ва оилалар учун мўлжалланган метаолам яратишда ҳамкорлик қилишларини эълон қилишди. Иккала компания бирлашишидан мақсад, рақамли дунёда ҳар қандай ёшдаги болалар учун хавфсиз ва қувноқ виртуал маскан яратишдир.

Компаниялар метаолам учта тамойилга асосан қурилишини маълум қилишди:

  • Болаларнинг хавфсиз ва фаровон муҳитда ўйнаш ҳуқуқларини ҳимоя қилиш.
  • Болаларнинг қизиқишларини биринчи ўринга қўйиб, уларнинг махфийликларини таъминлаш.
  • Болалар ва катталарнинг рақамли тажрибаларини бошқариш имконини берувчи воситалар билан имкониятлар яратиш.

ЎҚИНГ: Google Play'да тозалаш ишлари олиб борилади