«Бонуслар мавсуми» очилди: теппа-текинга 1 ГБ интернет, Ўзбекистон бўйича мингтадан дақиқа ва SMS олинг!

  •   DiMaX
  •  8661
  •  10.09.2020 17:30

«Бонуслар мавсуми» очилди: теппа-текинга 1 ГБ интернет, Ўзбекистон бўйича мингтадан дақиқа ва SMS олинг!

Яқинда Ucell алоқа оператори бирйўла иккита хушхабар улашган эди: булардан бири – таълимий интернет-ресурсларга нархланмайдиган кириш муддатининг узайтирилиши бўлса, иккинчиси чиройли рақамлар учун 90 фоизлик чегирмадир. Бундан ташқари...

ЎҚИНГ: Ойлик интернет-тўпламлар янгиланди – эски нархда 5 карра кўп трафик!

Мазкур компания энди Ucell абоненти бўлишни истовчилар учун ажойиб янгилик – «Бонуслар мавсуми» акциясини эълон қилди. Унинг доирасида 2020 йилнинг 9 ноябрига қадар муайян тариф режаларига янги уланган абонентга бир марталик бонус берилади. Мазкур бонус эса нақ 1 гигабайт ҳажмида интернет-трафик, шунингдек, Ўзбекистон бўйича мулоқотлар учун минг дақиқа ва мингта SMS-хабарни ўз ичига олади!

Янги абонентларга бонус тарзида тақдим этилувчи ушбу лимитларнинг амал қилиш муддати 30 кунни ташкил этади. Хизматнинг ҳолатини билиш ва/ёки бонуслар лимитининг қолдиғини текшириш учун абонент *636# USSD-сўровини териши лозим бўлади.

«Бонуслар мавсуми» акциясининг шартлари ва бошқа маълумотлар билан батафсил танишиш учун мана бу ҳавола орқали Ucell сайтига ўтишлари мумкин.

ЎҚИНГ: «DONOLARNING O‘YINI»да Chevrolet Trailblazer автомобилини ютиб олишингиз мумкин!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.