Бойга бало урармиди: Facebook асосчиси «асосий омадсизлар» рўйхатидан жой олди!

Бойга бало урармиди: Facebook асосчиси «асосий омадсизлар» рўйхатидан жой олди!

Facebook асосчиси Марк Цукерберг Forbes талқини бўйича омадсиз миллиардерлар рейтингида биринчи ўринни эгаллади. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар берди.

Маълум бўлишича, Цукербергнинг бойлиги 2018 йилда 18,7 миллиард долларга камайган.

Нашр томонидан қайд этилишича, Facebook асосчиси «асосий омадсизлар» рўйхатида ягона америкалик бўлган.

Омадсизлар учлигига Zara бренди эгаси Амансио Ортега ҳамда шиналар ва автомобиль эҳтиёт қисмлари ишлаб чиқарадиган Continental АG компанияси эгаси Георг Шеффлер ҳам кирган.

ЎҚИНГ: Дунёнинг энг бой одамларидан бири Марк Цукерберг: у бекорга бой бўлмаган!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!