Бу Galaxy ҳам ва ниҳоят Android 11'га ўтди

Бу Galaxy ҳам ва ниҳоят Android 11'га ўтди

Galaxy M01s смартфони One UI 3.1 қобиғидаги Android 11 смартфонига ўтган энг сўнгги Samsung смартфони бўлиб турибди — ҳозирча. Тизим янгиланиши қурилмага One UI Core 3.1 ва 2021 йил июль хавфсизлик патчини тақдим этади.

ЎҚИНГ: Оммабоп бўлган Samsung Galaxy смартфонининг янгиланган версияси чиқмоқда

Samsung янгиланишни айни дамда Ҳиндистондаги смартфонларга жўнатмоқда, бир неча ҳафта ичида бошқа минтақалар фойдаланувчилари ҳам янгиланишни юклаб олишлари мумкин бўлади.

Galaxy M01s смартфони учун чиқарилган тизим янгиланиши версияси M017FXXU2CUG1 бўлиб, апдейт қурилмага янгиланган интерфейс, барқарор иконкалар, равонроқ анимациялар ва ўтиш, такомиллашган унумдорлик ва оширилган хавфсизлик кабиларни тақдим қилади. Тизим янгиланиши таркибига, шунингдек, иловаларга бир марталик рухсат бериш, рухсатномаларни автоматик қайта созлаш, чат пуфакчалари, билдиришнонлар майдонида Суҳбатлар бўлими, тезкор ёқиш тугмалари пастида махсус медиа ижроси виджети ва такомиллашган Рақамли Саломатлик функцияси кабилар ҳам киради.

Бундан ташқари, қурилмани янгилаганингиздан сўнг янгича қулф экрани виджетлари, кўпроқ Динамик Қулф Экрани категориялари, тасвир ва видео қўнғироқ фони ҳамда экранни қулфлаш учун икки марта босиш сингари янги функциялардан ҳам баҳраманд бўлиш мумкин.

Samsung, шунингдек, барча стандарт Samsung иловалари, жумладан, Samsung Галерея, Samsung Интернет, Samsung Клавиатура ва Samsung Хабарлар кабиларни ҳам янгилаган. Компания яхшироқ автофокус ва авто-экспозиция орқали камера унумдорлиги оширилганини ҳам таъкидламоқда. Ақлли уй қурилмалари назоратига ўтиш ҳам осонлашган.

Агар сиз ҳам Galaxy M01s смартфонидан фойдалансангиз, Параметрлар иловасидан Дастур янгиланиши ойнасига ўтиб апдейтни юклаб, ўрнатиб олишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Samsung кутилмаганда тўрт йиллик флагманларга янгиланиш жўнатди

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.