Бу иккита жанговар ўйинни 27 августгача олиб қўйиб, бир умр бепул ўйнанг! (+видеолар)

  •   DiMaX
  •  790
  •  21.08.2020 14:57

Бу иккита жанговар ўйинни 27 августгача олиб қўйиб, бир умр бепул ўйнанг! (+видеолар)

Epic Games Store онлайн дўкони геймерлар учун навбатдаги ҳадясини тақдим этди. Энди ундан иккита оммабоп ўйинни текинга ва бутунлай олиб қўйиш мумкин.

ЎҚИНГ: Fortnite, Minecraft, PUBG, Dota 2 ва бошқа ўйинлар бир соатда қанча мегабайтингизни «еб қўяди»?

Улардан биринчиси Enter the Gungeon номли ўйин бўлиб, унда геймерлар ер ости дунёсини тадқиқ этишлари, душманларни қириб боришлари керак бўлади. Унда қаҳрамоннинг бош мақсади – Gungeon Proper номли афсонавий артефактни топишдир.

Enter the Gungeon ўйинини олиб қўйиш учун мана бу ҳавола орқали Epic Games Store’даги саҳифага ўтиш керак.

ЎҚИНГ: Android учун ҳам Civilization VI стратегия ўйини чиқди, тағин бошида бепул! (+видео)

Бепул тарқатилаётган иккинчи ўйин – God’s Trigger номли динамик экшен бўлади. Унда бош қаҳрамон ғайриоддий қобилиятлари ёрдамида душманларга қарши курашади, ўқларга чап беради...

God’s Trigger ўйини 18 ёшдан катталарга мўлжалланган ва уни ушбу ҳавола орқали текинга олиб қўйиш имкони бор.

Айтиш керакки, юқоридаги иккала ўйиннинг ҳам бепул берилиш вақти 27 августда тугайди. Шунгача олиб қўйишга улгуринг ва бу хабарни геймер дўстларингизга ҳам етказинг.

ЎҚИНГ: Epic Games Store текинга тарқатган ўйинларнинг асл нархини биласизми?

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!