«Бу иловадан фойдаланиш хавфли!» – Telegram асосчиси яна чиқиш қилди

  •   DiMaX
  •  5029
  •  31.01.2020 10:05

«Бу иловадан фойдаланиш хавфли!» – Telegram асосчиси яна чиқиш қилди

Эсласангиз керак, фойдаланувчиларнинг iCloud сервисида сақланаётган маълумотларни Apple шифрламай келаётгани яқинда маълум бўлган эди. Ўшанда Telegram асосчиси Павел Дуров ушбу сервис кишиларни кузатишнинг расмий воситасига айланганини айтганди.

ЎҚИНГ: Смартфонингиздаги 19 та хавфли илова: Facebook, Messenger, Shareit...

Павел Дуров куни кеча яна бир баёнот билан чиқди ва бу гал яна дунёдаги энг оммабоп мессенжер – WhatsApp иловасини танқид қилди. Telegram асосчисининг таъкидлашича, унинг маҳсулоти бу мессенжердан ҳар қанақасига олганда ҳам хавфсиз.

Дуров бу гал Amazon раҳбари Жефф Безоснинг смартфонини хакерлар айнан WhatsApp орқали бузиб киришганига эътибор қаратган. Унинг таъкидлашича, мазкур вазиятда айнан ўзи бир неча ой аввал ушбу бэкдор ҳақида огоҳлантирган, аммо мазкур мессенжерга эгалик қилувчи Facebook компанияси мазкур ҳимоя тирқишидан биров фойдалангани ҳақида исбот йўқлигини айтганди.

Хабарингиз борки, дунёнинг энг бадавлат кишиларидан бўлган ва Жефф Безоснинг смартфонига хакерлар ҳужум қилишган бунда Саудия Арабистони валиаҳдининг ҳам қўли борлиги аниқланган. Бундан ташқари, Павел Дуров ҳам яна бир бор таъкидлаганидек, бу мессенжернинг хавфидан ҳатто БМТ раҳбарияти ҳам огоҳлантирган.

Эслатиб ўтамиз, Telegram асосчиси аввал ҳам WhatsApp ҳеч қачон хавфсиз бўла олмаслигини айтган ва сабабини тушунтирган.

ЎҚИНГ: Павел Дуров Apple ва Google’ни “тарихдаги энг йирик қаллоблар” деди ва фикрини изоҳлади

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!