Бу сафар ростдан: Илон Маск Twitter'ни сотиб олади

Бу сафар ростдан: Илон Маск Twitter'ни сотиб олади

Илон Маск ахийри Twitter'ни сотиб олади. Миллиардер бир неча кун олдин Қимматли қоғозлар ва биржалар комиссиясига топширган аризасида буни яна бир бор тасдиқлади. Аризадан маълум бўлишича, Илон Twitter билан келишувни ёпишга мажбур қилиш учун унга қарши қўзғатилган даъво тўхтатилса, у апрел ойида келишилган шартлар асосида Twitter'ни сотиб олиш битимини ёпишда давом этишини айтган.

Таъкидлаш жоизки, кеча, сешанба куни кечқурун миллиардер ўзининг Twitter саҳифасида ижтимоий тармоққа эгалик қилиш ғояси билан қизиқаётганлиги ҳақида яна бир твит қолдирган: "Twitter'ни сотиб олиш, Х - "ҳамма нарса" иловасини яратишни тезлаштиради", деб ёзади у.

Шунингдек, Twitter'нинг инвесторлар билан алоқалар аккаунти "Биз Маск партияларидан улар SEC'га топширган мактубни олдик. Компаниянинг нияти битимни ҳар бир аксия учун 54,20 долларга ёпишдир", дейди ўзининг саҳифасида.

Апрел ойида Тесла раҳбари, Илон Маск, Twitter'ни сотиб олишини расман маълум қилган эди. Бироқ, кейинчалик миллиардер ва ижтимоий тармоқ компанияси ўртасида муаммолар келиб чиқди: Илон Twitter'нинг фойдаланувчилар базаси ботлар билан тўлганлиги, компания бу ҳақида ёлғон маълумотлар берганлигини айтиб, ўз фикридан қайтди. Натижада Twitter уни судга берди. Сўнгги суд жараёни 17 октябрга белгиланган.

ЎҚИНГ: Узоқ кутилган функция: Twitter твитларни таҳрирлаш хусусиятини тарқатмоқда

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.