Бу янги дастур коронавирусни йўтал орқали аниқлайди!

  •   DiMaX
  •  437
  •  13.03.2021 12:03

Бу янги дастур коронавирусни йўтал орқали аниқлайди!

Буюк Британиянинг Эссекс университети олимлари одамда коронавирус борлигини йўтал овози билан аниқлайдиган дастур яратдилар. Бу ҳақда The times нашрига асосланиб Xabar.uz ёзмоқда.

ЎҚИНГ: Коронавирус туфайли Ўзбекистонда умуман кутилмаган ижтимоий тармоқ 1-ўринга чиқди! (+инфографик видео)

DeepCough3D деб номланган дастур сунъий интеллект асосида ишлаб чиқилган. Илова аллақачон Испания ва Мексикадаги шифохоналарда йўталаётган одамларнинг деярли 8,4 минг аудио ёзувларида синовдан ўтказилган. Лойиҳа муаллифлари ўзларининг дастурлари одамда коронавирус мавжудлигини ёки йўқлигини 98 фоиз ҳолларда тўғри аниқлаган деб даъво қилмоқдалар.

Ишлаб чиқувчиларнинг фикрига кўра, DeepCough3D оддий йўтал ва коронавирус сабаб бўлган йўтал ўртасидаги фарқни сеза олади. Олимларнинг таъкидлашича, инсон эшитиш қобилияти бу фарқларни ҳис этиш имкониятига эга эмас.

Илова, шунингдек, одамнинг коронавирус билан қанчалик даражада касаллигини аниқлашни ҳам билади.

ЎҚИНГ: Билл Гейтснинг коронавирус пандемиясига қандай алоқаси бор? Бунга ўзи жавоб берди

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!