Бу йил Google'да энг кўп нималар қидирилди?

Бу йил Google'да энг кўп нималар қидирилди?

«2020 йил «Нега?» деб сўралган йил бўлди», дейди Google ўз ҳисоботи бошида.

Одамлар Google'дан ҳар қачонгидан кўпроқ «Нега?» деб бошланувчи саволларни сўраган.

Ушбу савол «Бугун қайси кун?» саволи қўйган рекордни янгилади. Фойдаланувчилар, шунингдек, ретспеларни ҳам рекорд даражада кўп қидирган.

Булардан ҳам кўпроқ одамларни коронавирус мавзуси қизиқтирган. Топ қидирувларнинг кўпи одамлар кундалик турмушнинг янги нормаларига қандай мослашаётганини акс эттирган.

Қуйида АҚШда энг кўп қидирган умумий қидирувлар рўйхатини келтирамиз. Топ 5 ликнинг 3 тасини коронавирус мавзуси эгаллагани ҳайратланарли эмас:

1. Сайлов натижалари:
2. Коронавирус;
3. Коби Брайант;
4. Коронавирус янгиликлари;
5. Коронавирус симптомлари.

Энди эса «Қандай қилиб...?» мавзусидаги энг оммабоп сўровларга эътибор қаратамиз:

1. «Қандай қилиб антисептик тайёрлаш мумкин?»
2. «Қандай қилиб матодан ниқоб тайёрлаш мумкин?»
3. «Қандай қилиб кўпиритилган кофе тайёрлаш мумкин?»
4. «Қандай қилиб банданадан ниқоб тайёрлаш мумкин?»
5. «Қандай қилиб тикмасдан ниқоб тайёрлаш мумкин?»

Google бу йил «виртуал» сўзи иштирокидаги сўровлар рейтингини ҳам эълон қилди. Пандемия сабаб одамлар кўплаб машғулотларни онлайн бажаришга қизиқа бошлаганини кўриш мумкин:

1. Виртуал экскурциялар;
2. Виртуал музей эксурциялари;
3. Виртуал Кентукки Дербиси;
4. Виртуал таълим;
5. Виртуал НБА фанатлари.

«Коронавирус даврида ... » жумласи иштирокидаги қидирувларга ҳам эътибор беринг:

1. «Коронавирус даврида сотиб олишга энг яхши қимматли қоғозлар»;
2. «Коронавирус даврида танишувлар»;
3. «Коронавирус даврида очиқ стоматолог»;
4. «Коронавирус даврида ишсизлик»;
5. «Коронавирус даврида ишга ёллаётган касблар».

Келинг, энди юқорида келтирилган «Нега?» саволлари рўйхатини келтирамиз:

1. «Занжирли арра нега ихтиро қилинган?»
2. «Нега танга танқислиги мавжуд?»
3. «Жорж Флойд нима учун ҳибсга олинганди?»
4. «Невада нега бу қадар узоқ вақт талаб қилмоқда?»
5. «TikTok нега тақиқланмоқда?»

Сиз юқоридаги сўровларнинг қай бирини Google'дан қидирган эдингиз?

ЎҚИНГ: ТОП-100: Энг кўп хиргойи қилинувчи қўшиқларни Google эълон қилди (+видео)

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.