Бугун тақдим этилаётган Vivo APEX 2019 – ҳеч бир тирқиш ва тугмачасиз иккинчи смартфон расмий суратда!

  •   DiMaX
  •  1312
  •  24.01.2019 13:10

Бугун тақдим этилаётган Vivo APEX 2019 – ҳеч бир тирқиш ва тугмачасиз иккинчи смартфон расмий суратда!

Vivo умуман бирорта ҳам порти ва тугмачаси бўлмаган смартфон тайёрлаганини айтиб, унинг тақдимотига тайёрланаётган эди. Аммо кутилмаганда Meizu ҳам отни қамчилаб қолди – ҳамюртидан аввал худди шундай қурилмасини расман намойиш этди!

ЎҚИНГ: Meizu Zero расман намойиш қилинди – ҳеч қанақа тугмача, динамик, SIM-карта уячаси ва порти бўлмаган илк смартфон!

Vivo ҳам инновацион смартфонини бугун тақдим этиши кутилмоқда ва ҳозирча унинг расмий тизери эълон қилинди. Унда мазкур моделнинг APEX 2019 деб номланиши ўз тасдиғини топган.

Гарчи расм сифати юқори бўлмаса-да, смартфоннинг бирорта ҳам механик тугмачаси, порти ва бармоқ изи сканери йўқлиги кўриниб турибди. Meizu Zero’да бўлгани сингари, APEX 2019 моделида ҳам дактилоскоп, динамик ва микрофон дисплейнинг ўзига интеграция қилинган, шекилли.

Vivo APEX 2019 намойиши бугун бўлиб ўтади ва шунда барча хусусиятлари ошкор бўлади. Улар билан биринчилар қаторида танишиш учун биздан узоқлашманг!

ЎҚИНГ: «Жонли» видео: Мутлақо тугмачасиз ва тирқишсиз Vivo смартфонини ушлаб кўрганлар уни «силлиқланган шағал» ва «металл совун»га ўхшатишди

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!