Bullitt ва MediaTek дунёдаги илк "сунъий йўлдош смартфонини" ишлаб чиқаришади

Bullitt ва MediaTek дунёдаги илк

Huawei компанияси сентабр ойи бошида ўзининг Mate 50 смартфонларини сунъий йўлдошга уланиш функцияси билан тақдим қилди. Ундан кейин Apple iPhone 14 смартфонлари шундай хусусият билан чиқарган бўлса, навбатда Samsung Galaxy S23 серияси турибди. Бироқ, Буюк Британиянинг Bullitt компанияси MediaTek билан ҳамкорликда ишлаб чиқарадиган "дунёдаги илк сунъий йўлдош смартфони" олдида булар ҳеч нарса эмас.

Гап шундаки, Apple ва Huawei смартфонларидаги сунъий йўлдош билан локация ва қисқа SMS юбориш имконини берадиган функциядан фарқли ўлароқ Bullittънинг бўлажак смартфони сунъий йўлдошга уланган фойдаланувчи ва оддий уяли тармоққа уланган бошқа фойдаланувчи ўртасида узлуксиз хабар алмашиш имконини беради.

Маълум бўлишича, бўлажак Bullitt смартфони MediaTekънинг 3GPP NTN (Ер усти бўлмаган тармоқ) чипсети билан жиҳозланган илк смартфон бўлади. У фақат уяли ёки Wi-Fi алоқаси мавжуд бўлмаганда жойда атиги 10 сония ичида сунъий йўлдошга уланади. Компаниялар ушбу лойиҳа устида 18 ойдан бери ишлаб келмоқда ва натижа ёхуд Bullitt'нинг янги смартфони 2023 йилнинг биринчи чорагида чиқарилади.

ЎҚИНГ: Илон Маск ўз телефонини қачон чиқаришини айтди!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!