Бунақаси бўлмаган: Киберхавфсизликка масъул Япония вазири умрида бирор марта компьютер ишлатиб кўрмаган экан!

  •   DiMaX
  •  1231
  •  16.11.2018 12:48

Бунақаси бўлмаган: Киберхавфсизликка масъул Япония вазири умрида бирор марта компьютер ишлатиб кўрмаган экан!

Киберхавфсизлик – ҳозирги замонда давлат миқёсидаги жиддий масаладир, ҳатто сиёсий масалаларда ҳам унинг ўрни муҳим. Шу боисдан ҳукумат таркибидагилар ахборот технологиялари ва киберхавфсизлик борасида тегилши билимларга эга бўлишлари – замон талаби.

ЎҚИНГ: БОШЛАНДИ: Голландия аллақачон Россияга «кибер-уруш» эълон қилди!

Япониянинг киберхавфсизлик бўйича вазири Сакурада Ёситака (Yoshitaka Sakurada) куни кеча тан олиб айтишича, умрида бирор марта ҳам компьютер ишлатмаган экан! Шунингдек, парламент йиғилишида у USB-флешкалардан фойдаланганлиги ҳақидаги саволга ҳам шундай жавоб берган.

68 яшар Сакурада Ёситака киберхавфсизлик бўйича ҳукумат бюроси бошлиғининг ўринбосари лавозимида ишлайди. Шу билан бирга, у 2020 йили Токиода ўтказиладиган Ёзги Олимпия ўйинларига масъул вазир ҳам ҳисобланади.

Сакураданинг сўзларига кўра, у 25 ёшлигидан буён ўз ходимлари ва котибларига йўл-йўриқ кўрсатиб келади, аммо ўзи бирор мартаям компьютердан фойдаланмаган. Япония атом станцияларида USB-флешкалар қўлланган ёки йўқлиги ҳақидаги саволга у жавоб бера олмаган.

Табиийки, бу ҳол мухолифатдаги сиёсатчиларнинг танқидига учраган. Масалан, мухолифатчи депутат Масато Имай (Masato Imai) шундай деган: «Ҳеч қачон компьютерга қўл теккизиб ҳам кўрмаган киши киберхавфсизлик сиёсати учун масъул эканлигига шунчаки ақл бовар қилмайди».

ЎҚИНГ: Инновацион ривожланиш вазирлигида янги тайинловлар

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.